Каталониянинг "Барселона" клуби жароҳат олган Ансу Фатининг ўрнига бошқа футболчи топди.
El Mundo Deportivo нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, 18 ёшли испаниялик футболчининг ўрнини "Барселона-2" жамоасининг 19 ёшли футболчиси Конрад Де Ла Фуэнте тўлдирадиган бўлди.
У жамоанинг асосий таркиби билан мунтазам равишда шуғулланиб келмоқда, бош мураббийи Рональд Куман эса унинг ривожланишидан қониқмоқда.