«Реал»дан ижарага олинган «Милан» ярим ҳимоячиси Браҳим Диас жамоадоши Златан Ибраҳимович ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Ибраҳимович – отам тенги одам, лекин ҳамон жамоага натижа келтирмоқда. Футболда ёш аҳамиятга эга эмас. У эса буни исботламоқда.
Златан билан муносабатларимиз яхши, у билан яхши маслаҳатлар беради», – деди испаниялик футболчи.
Маълумот ўрнида. Диас 21, Ибраҳимович 39 ёшда.