Англия қуйи дивизиони вакили бўлган «Ноттингем Форест» футболчиси Жон Басток бир пайтлар «Барселона»га ўтиши мумкин эди.
Буни футболчининг ўзи «BBC Sport»га берган интервьюсида таъкидлаб ўтган.
«14 ёшлик пайтимда "Кристал Пелас" тарбияланувчиси эдим. Севимли футболчим Роналдиньо бўлган. Мен унга ўхшаб "Олтин тўп" совринларини ютишни орзу қилганман. У билан бир икки марта кўришганмиз ҳам. Ўйин услубим ёқиб қолганиданми менга у хат ёзган эди: "Ронидан ёш Жонга". Шундан кўп ўтмай трансферим бўйича "Барселона"дан клубимга таклиф келиб тушган. Бунда албатта, Роналдиньонинг ҳиссаси катта эди. Лекин, шахсий сабабларимга кўра, мен Каталонияга кўчиб ўта олмаганман. Бироқ, хатни ҳалиям Лондондаги уйимда сақлайман», - дейди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Жон Басток деярли ўн йилдан зиёдроқ фаолияти давомида ўндан ортиқ клубларда ўйнаб чиққан. У ҳозир «Ноттингем Форест» жамоасида ижара асосида тўп тепаётган бўлиб, трансфер ҳуқуқи «Тулуза»га тегишли.