Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо 0-1 Олимпик
14/06 20:00 Металлург 0-0 Бунёдкор
14/06 23:59 Германия - Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания

Асрор Алиқулов: «Бу дуранг «Динамо»ни ҳам, «Шўртан»ни ҳам қониқтирмайди»

Баҳо:
+ | -

Про лига 17-тури доирасидаги «Динамо» - «Шўртан» (1:1) ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўйин ҳақида тўхталди.

«Бугунги баҳсдаги дуранг икки томон учун ҳам бир очко эмас, 2 очко йўқотилган баҳс сифатида қолади. Тўғри, «Динамо» 2-бўлимда ўйинда анча устунлик қилди, аммо биз ҳам биринчи таймда гол ўтказиб юборишимизга қарамай, ҳисобни тенглаштирдик, кейин эса яққол голли вазиятдан фойдалана олмадик. Шу боис, фақат «Динамо» эмас, биз ҳам муҳим очколарни бой бердик. Футболчиларимиз техник ва жисмоний жиҳатдан кучлироқ бўлганда иккинчи бўлимда ҳам гол киритишимиз мумкин эди. Самарқанд клуби ҳам иккинчи бўлимда узун паслар, стандарт вазиятлардан бўйдор ҳужумчи ва ҳимоячилари эвазига ғалаба голини уришга интилди. «Динамо» билан мавсумда 3-марта рўбарў келганимиз учун ўйинчиларимиз рақибнинг бу услубига тайёр эди.

Таркиб борасида муаммоларимиз кўп. Менимча, тўртликдаги уч клубдан кўра айнан бизда жароҳат бўйича йўқотишларимиз кўпроқ. Шунга қарамай, бор имкониятимиздан фойдаланиб жамоаларга қаршилик кўрсатаяпмиз. Катта машаққат эвазига дуранг қайд этдик. Аммо бу дуранг икки жамоанинг ҳам фойдасига ишламайди.

Жамоамиз жисмоний жиҳатдан устун эмаслиги боис, буни имконқадар тактик жиҳат қоплашга уринаяпмиз. Айтайлик, «Динамо»да бўйдор ва бақувват ҳимоячилар кўп. Шу боис уларга қарши узун паслар билан ўйнашдан фойда бўлмайди. Натижада қисқа паслар ва қарши ҳужумда тўп сурдик. «Динамо» билан ўтган уч ўйинимизда ҳам ҳисобда ортда қолиб, рақибнинг устунлигига қарамай фарқни йўққа чиқара олганимиз тактик жиҳатдан тўғри ўйнашимиз туфайли бўлиши мумкин.

Икки ўйин меҳмонда, яна битта баҳсни ўзимизда ўтказамиз. Таркибда ўзгаришлар қилсак-да, ҳаммаси йигитларимизга боғлиқ. Муҳим очколарни қўлга кирита олсак, Суперлига йўлланмаси масаласини ҳал қилишимиз мумкин. Ҳаммаси йигитларимизнинг қўлида, биз охиригача кураш олиб борамиз», - дейди «Шўртан» бош мураббийи Асрор Алиқулов.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

Киритилди: 23:27, 14.11.2020.
Ўқилди: 2422 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.