Кириш Регистрация

Диёр Имомхўжаев: «Алишер Никимбаев каби инсон билан ишлашни хоҳламайман»

Баҳо:
+ | -

Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев «Sport-TV» телеканалида бўлиб ўтган жонли мулоқотда ҳозирда Қатарда фаолият юритаётган Алишер Никимбаев ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Мухлислардан бири томонидан йўлланган савол қўйидагича бўлди: «Алишер Никимбаев ижтимоий тармоқлар орқали сизни ва ташкилотингизни тўхтовсиз танқид қилиб келади. Бунга муносабатингиз қандай? У билан бирга ишлаш ҳақида ўйлаганмисиз?»

"Агар Никимбаев яхши танқидчи бўлса, у ҳолда ЎФАни ҳам танқид қилишни ўргансин. У билан бирга ишлашни мақсад қилгандим. Умид Аҳмаджонов (ЎФА собиқ президенти) мени ишга олган вақтда унинг олдига уч марта кирганман ва Алишер Никимбаевни ишга таклиф қилишни сўраганман. У билан яхши алоқада бўлганмиз.

Умид Аҳмаджонов шундай деган: «Истаган мутахассисни олиб келинг, бироқ бу масалани ортиқ кўтарманг». Кейинчалик бу фикр тўғри эканини тушуниб етдим. Мираброр Усмонов ҳам шу фикрда бўлган ёки бошқа мутахассисларни олайлик. Ҳеч қайсиси бир-бирига ўхшамайдиган инсонларнинг у киши ҳақидаги фикри бир хил. Кейинчалик бу фикр менда ҳам шаклланди.

Унинг танқидлари фақат менга нисбатан қилинаётганини биламан, бироқ мен шахс учун курашмайман. Тизим учун курашаман, уни яхшилашга ҳаракат қиламан. Ундай инсонларсиз ҳам футболни янги босқичга олиб чиқишга кучимиз ҳам, қурбимиз ҳам етади. Мен ундай инсон билан ҳеч қачон ишлашни хоҳламайман!", — деди Диёр Имомхўжаев.

Маълумот учун, Никимбаев ўзининг ижтимоий саҳифалари орқали бир неча бор ПФЛ чиқараётган қарорлар ва ташкилотнинг иш фаолиятига оид жиҳатларни танқид остига олган. Ўз навбатида Имомхўжаев уларнинг айримларига ўз муносабатини билдириб келган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:26, 15.11.2020.
Ўқилди: 7747 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [9859]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3281]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3028]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2905]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2435]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2289]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2244]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2181]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1916]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1802]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.