Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

«Реал»дан ўзгача рокировка

Баҳо:
+ | -1

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Aнчелотти ишга киришди

Ливерпулнинг «Эвертон» жамоаси бош мураббийи – Карло Aнчелотти қишки трансфер ойнаси чоғида «Наполи» ярим ҳимоячиси Фабиан Руисни таркибга қўшиб олмоқчи.

Goal нашрининг маълум қилишича, Карло ушбу трансферни амалга оширишни ёзда истаган, бироқ бунга «Наполи» кўнмаган эди.

Манбанинг маълум қилишича, Руиснинг ўзи AПЛга ўтишга қарши эмас. Ҳатто, футболчи Карло билан шахсий шартнома борасида музокараларга ҳам киришиб кетган.

«Реал»дан ўзгача рокировка

Мадриднинг «Реал» жамоаси Эден Aзарнинг тинимсиз жароҳатларидан чарчади.

Don Balon нашрининг маълум қилишича, «қироллик клуби» тез орада «Сити» билан футболчи алмаштириш борасида музокараларга киришади. Манбанинг маълум қилишича, клуб ЙЧЛда зафар қучишни орзу қилаётган Кевин Де Брюйнени қўлга киритиш мақсадида «шаҳарликлар»га Эден Aзарнинг хизматларини таклиф қилмоқчи.

Маълумотларга қараганда, Мадрид клуби ярим ҳимояда тез орада пайдо бўлиши аниқ бўлган ёриқларни айнан Кевиннинг ёрдамида беркитмоқчи.

«Интер» ҳам рокировка қиладими?

Миланнинг «Интер» жамоаси ҳам Кристиан Эриксоннинг хизматларига ортиқ эҳтиёж сезмаяпти.

“Todofichajes" нашрининг маълум қилишича, жамоа Эриксонни ПСЖга таклиф қилмоқчи ва унинг ўрнига Леандро Паредесни қўлга киритмоқчи.

Манбанинг маълум қилишича, агар қишда даниялик футболчи борасида ҳеч қандай таклиф келиб тушмаса, «Интер» ушбу рокировкага мурожаат этади.

Жеррард ишга киришди

Шотландиянинг «Глазго Рейнжарс» жамоаси устози – Стивен Жеррард қишда таркибга «Норвич» ярим ҳимоячиси   Кенни МакКлинни қўшиб олмоқчи.

Шотланд клуби ёзда ҳам мураббийнинг талабига биноан «Норвич»га таклиф юборган эди, бироқ клуб ўз етакчисини жамоада олиб қолишни афзал кўрган эди.

28 ёшли футболчининг ўзи эса, воқеалар ривожи ҳақида фикр билдирмаяпти. Маълумотларга қараганда, «Глазго» қишда ушбу трансферни амалга оширишга яна бир бор уриниб кўради.

«Наполи» қарор қилди

Италиянинг «Наполи» жамоаси трансфер ҳуқуқи «Челси»га тегишли бўлган Темми Бакаёко билан шартнома имзоламоқчи.

Aйни дамда, ижара асосида «Наполи» шарафини ҳимоя қилаётган футболчининг ўйинларидан раҳбарият қониқиш ҳосил қилмоқда. Шу боис, қишда «Челси»га 20 миллион евро таклиф этмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг ўзи ҳам ортга қайтишни истамаяпти.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 01:36, 16.11.2020.
Ўқилди: 15929 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.