Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -1

Трансфер оламидаги янгиликлар

«Ливерпуль»дан кутилмаган юриш

Aнглиянинг «Ливерпуль» жамоаси ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени қўлга киритишга қарор қилди.

“The Times” нашрининг маълум қилишича, «Мерсисайдликлар» Килианни қўлга киритиш мақсадида ўзининг ҳужум чизиғидаги футболчилардан бирини трансферга қўйишга ҳам тайёр. Манбанинг маълум қилишича, клуб Фирмино, Салаҳ ёки Манелардан бирини трансфери эвазига бўлсада, Килиан билан шартнома имзоламоқчи.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги ЖЧ ғолибининг Париж клуби билан тузган шартномаси 2022 йилда ўз якунига етади. Уни қўлга киритишни истаган жамоа 100 миллион евродан воз кечиши лозим.

«Селтик» ишга киришди

Шотландиянинг «Селтик» жамоаси «Манчестер Юнайтед» захира ўриндиғида ўтирган Дин Хендерсонни қишда ижарага олмоқчи.

Бу ҳақида “90 min” нашри маълум қилмоқда. Манбада ёзилишича, шотландлар киперга 100 фоиз ўйин амалиёти тақдим этилишини расман маълум қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳендерсон «Манчестер Юнайтед» билан тузилган шартномани узайтирди ва жамоанинг асосий дарвозабони бўлишга уриниб кўради.

Ди Мария кетадими?

Парижнинг ПСЖ жамоаси ярим ҳимоячиси – Aнхел Ди Мария фаолиятини Италияда давом эттириши ҳеч гап эмас.

Бу ҳақида “Tuttosport” нашри маълум қилмоқда. Манбанинг маълум қилишича, 2021 йилда футболчининг шартномаси ўз якунига етади. Шу боис, уни қўлга киритишни истаган жамоалар сони ортиб кетади. Улар орасида асосий фаворит «Интер» ва «Ювентус» бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли футболчининг ўзи Париж жамоаси билан шартнома имзоламоқчи эмас. У яна бир мавсумдан сўнг, ватанига қайишни режалаштирмоқда.

Рамос трендда!

Мадриднинг «Реал» жамоаси сардори Серхио Рамос келаси мавсумни Париж супер клубида ўтказиши мумкин.

Goal нашрининг маълум қилишича, 34 ёшли ҳимоячи учун ПСЖ ажойиб шартнома тайёрламоқда. Клуб Рамосга йиллик маоши 16,8 миллион евро бўлган 3 йиллик шартнома таклиф қилади.

Эслатиб ўтамиз, агар футболчи қишки трансфер ойнасига қадар жамоаси билан шартнома борасида келишувга эришмаса, у исталган жамоаси билан шахсий шартнома борасида музокара олиб бориш ҳуқуқига эга бўлади.

«Юве» ўз услубида

Туриннинг «Ювентус» жамоаси Голландиянинг “Aякс” клуби ярим ҳимоячиси билан қизиқиб қолди.

18 ёшли Раян Гравенбер Голландиядаги энг иқтидорли футболчилардан бири саналади. Унга шунингдек, бошқа гранд клублардан ҳам таклифлар бор.

«Ювентус» қишда унинг трансфери борасида музокараларни бошлайди ва катта эҳтимол билан келаси мавсумни трансферни амалга оширади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Барселона» жамоаси эътибор марказида бўлган футболчининг “Aякс” билан тузган шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:37, 16.11.2020.
Ўқилди: 11070 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.