Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Муҳаммад Ал-Ненни COVID-19 учун топширган тест натижаси ижобий чиқди. Бу ҳақда Мист терма жамоаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Ал-Ненни карантинга юборилди. У яқин вақтлар ичида терма жамоаси учун ҳам, клуби учун ҳам ёрдам бера олмайди.
2020/2021 йилги мавсумда Ал-Ненни АПЛ доирасида 5 та учрашувда майдонга тушди.