Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
«Юве» иқтидор изламоқда
Туриннинг «Ювентус» жамоаси «Вулверҳемптон» клубининг иқтидорли футболчисини қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда.
Goal нашрининг маълум қилишича, Турин клуби 20 ёшли Педро Нету билан шартнома имзоламоқчи. Ҳужумчи билан шартнома имзолашни режа қилган жамоа қишда илк расмий таклиф билан мурожаат этиши кутилмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, инглизлар ўз футболчисини сотмоқчи эмас. Шу боис, футболчи билан ўртадаги шартномани 2025 йилда қадар чўзиб олишди.
Эриксен кетади
Миланнинг «Интер» клуби ярим ҳимоячи Криситиан Эриксонни сотиб юборишнинг турли йўлларини ўйлаб кўрмоқда.
Goal нашрининг маълум қилишича, клуб “Aрсенал” ярим ҳимоячиси Гранит Жакани қўлга киритиш мақсадида Даниялик футболчини «кононирларга» таклиф қилмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эриксон учун асосий даъвогар ПСЖ бўлиб тургани ҳақида маълумот берган эдик.
Рамос кетади
Мадриднинг «Реал» жамоаси Серхио Рамос борасида якуний қарорга келди.
Испан нашрларининг маълум қилишича, Флорентина Перес 34 ёшли футболчини қўйиб юборишга тайёр эканлигини расман маълум қилган. Жамоа қишда Рамос борасидаги барча таклифларни кўриб чиқмоқчи ва унинг трансферидан пул ишлаб олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчи билан «Ювентус» ва ПСЖ жамоалари жиддий қизиқиш билдиришган эди. Эндиликда, улар сафига «Манчестер Сити» ҳам қўшилди.
«Барса»дан трансфер?!
Каталониянинг «Барселона» жамоаси ҳимоя чизиғини кучайтириб олиш ҳақида бош қотирмоқда.
Goal нашрининг маълум қилишича, клуб нишонида «Челси» ҳимоячиси Aнтонио Рюдигер бор. Жамоа ҳимоя марказини кучайтириш мақсадида энг арзон вариант излади ва Рюдигерда тўхтади.
Манбанинг маълум қилишича, жамоа Эрик Гарсиянинг трансферидан воз кечди ва бор эътиборини Aнтониога қаратади.
«Милан»га «Жинн» керак
Миланнинг «Милан» жамоаси «Ливерпул» ярим ҳимоячиси Жоржино Вейналдум билан шартнома имзоламоқчи.
Мавсум сўнггида шартномаси якунланиши кутилаётган футболчини «Милан» мураббий Сандро Тонали учун идиал тандем бўлишини тахмин қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Ливерпул» ва Вейндалум ўртасида янги шартнома борасида ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаяпти.