Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Миллатлар Лигаси. Испания немисларни «ер тишлатиб», финал босқичига йўл олди

Баҳо:
+ | -

Европа Миллатлар Лигасининг 6-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар 17 ноябрь, сешанба куни бўлиб ўтди.

Куннинг марказий ўйини Испания ва Германия терма жамоалари ўртасида кечди. Учрашувнинг 17-дақиқасида Альваро Мората боши билан зарба йўллаб, дарвозани аниқ нишонга олди. 33-дақиқада Ферран Торрес жамоасининг иккинчи голини урган бўлса, орадан кўп ўтмай Родри ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Иккинчи бўлимда Торрес яна иккита гол урган ҳолда ҳет-трик қайд этди ва ҳисобни 5:0 кўринишига келтирди. Ўйин якуналиши арафасида Микель Ойарсабаль жамоасининг 6-голини урди.

Бу ғалаба орқали Луис Энрике жамоаси гуруҳда биринчи ўринни эгаллади ва мусобақа финал босқичига йўл олди.

Шунингдек, финал босқичи йўлланмасини муддатидан аввал ҳал қилишга улгурган Франция терма жамоаси Швеция билан баҳс юритди. Шведлар 4-дақиқадаёқ Виктор Классоннинг голи эвазига ҳисобни очди. Бунга майдон эгалари Оливье Жирунинг дубли ва Бенжамин Паварнинг голи билан жавоб қайтарди. Учрашув якунланиши арафасида Робин Квайсон ҳисобни қисқартирди, бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Кингсли Коман ўйинга якуний нуқтани қўйди — 4:2.

Гуруҳнинг иккинчи учрашуви Хорватия ва Португалия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Мезбонлар сафида Матео Ковачич дублга эришган бўлса, португалларнинг голларига Рубен Диаш (дубль) ва Жоау Феликс муаллиф бўлди.

Шу тариқа А3-гуруҳида Швеция ва Хорватия 3 очкодан тўплади. Ўзаро ўйинларда ҳам тенглик юзага келгани боис тўплар нисбатига кўра Швеция "B" лигага равона бўлди.

Миллатлар лигаси, 6-тур
17 ноябрь, сешанба
Хорватия — Португалия 2:3
Голлар: 1:0 – 29 Ковачич, 1:1 – 52 Рубен Диаш, 1:2 – 60 Жоау Феликс, 2:2 – 65 Ковачич, 2:3 – 90 Рубен Диаш.
Хорватия: Ливакович, Брадарич, Ловрен, Шкорич, Модрич, Пашалич (Брекало, 64), Влашич (Оршич, 84), Рог, Перишич, Ковачич (Башич, 90), Юранович.
Португалия: Руй Патрисиу, Мариу Руй (Жоау Канселу, 71), Рубен Диаш, Семеду, Рубен Семеду, Моутинью, Данилу Перейра (Сержиу Оливейра, 77), Диогу Жота (Паулинью, 77), Бруну Фернандеш (Тринкау, 46), Жоау Феликс (Бернарду Сильва, 71), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Рог (22), Роналду (54), Перишич (57).
Четлатиш: Рог (51).

Испания — Германия 6:0
Голлар: 1:0 – 17 Мората, 2:0 – 33 Ферран Торрес, 3:0 – 38 Родри, 4:0 – 55 Ферран Торрес, 5:0 – 71 Ферран Торрес, 6:0 – 89 Ойарсабаль.
Испания: Унаи Симон, Рамос (Эрик Гарсия, 43), Серхи Роберто, Гайя, Пау Торрес, Родри, Каналес (Фабиан Руис, 12), Олмо (Асенсио, 73), Коке, Ферран Торрес (Ойарсабаль, 73), Мората (Херар Морено, 73).
Германия: Нойер, Макс, Гинтер, Зюле (Та, 46), Кох, Кроос, Гюндоган, Гнабри, Горетцка (Нойхаус, 61), Сане (Вальдшмидт, 61), Вернер (Хенрихс, 77).
Огоҳлантиришлар: Кох (37), Та (67).

Франция — Швеция 4:2
Голлар: 0:1 – 4 Классон, 1:1 – 16 Жиру, 2:1 – 36 Павар, 3:1 – 59 Жиру, 3:2 – 88 Квайсон, 4:2 – 90+5 Коман.

Мальта — Фарер ороллари 1:1
Голлар: 1:0 – 54 Гиёме, 1:1 – 69 Ёунссон.

Гибралтар — Лихтенштейн 1:1
Голлар: 1:0 – 17, автогол Брендле, 1:1 – 44 Фрик.

Люксембург — Озарбайжон 0:0

Черногория — Кипр 4:0
Голлар: 1:0 – 14 Ёветич, 2:0 – 25 Болевич, 3:0 – 28 Болевич, 4:0 – 60 Мугоша.

Андорра — Латвия 0:5
Голлар: 0:1 – 7 Черномордий, 0:2 – 57 Икауниекс, 0:3 – 60 Икауниекс, 0:4 – 70, пенальти Гутковский, 0:5 – 90, пенальти Кроллис.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:27, 18.11.2020.
Ўқилди: 6977 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.