Кеча, 19 ноябрь куни «Бунёдкор» академияси спорт залида Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Унда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Биринчи таймнинг дастлабки ярмида вакилларимиз Акбар Усмоновнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишган эди, аммо меҳмонлар танаффусга қадар ҳисобни тенглаштиришди.
Иккинчи бўлимда Ўзбекистон миллий жамоаси Анасхон Раҳматов ва Даврон Чориевнинг голлари эвазига ғалабани ўз томонларига оғдиришди – 4:2.
17 ноябрь куни ўзбекистонлик футболчилар Қирғизистонни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди. 18 ноябрь куни ўтказилган Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган эди.
Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон – Тожикистон – 4:2
Голлар: Акбар Усмонов (2), Анасхон Раҳматов, Даврон Чориев – Парвиз Раҳматов (2).
19 ноябрь. Тошкент. «Бунёдкор» академияси спортзали.