Португалия терма жамоаси собиқ футболчиси Паулу Футре «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва «Ювентус» футболчиси Криштиану Роналдуларни ўзаро таққослади.
«Иккита ҳақиқий ўзга сайёраликлар. Улар дунё футболи тарихининг энг кучли футболчилари рўйхатидан жой олган.
Чап оёқ сифатида Мессини ёқтираман, бироқ, Криштиану – менинг ватандошим. Уларнинг қайси бири кучлилигини айтиш адолатсизлик бўлади. Улар бошқа хамирдан қилинган», – деди Футре.