"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лемпарднинг "Ньюкасл" (2:0) устидан қўлга қарши ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Албатта, якуний ҳуштак чалинишидан олдин ўйин тақдирини ишончликроқ тарзда ҳал қилиб қўйган яхши, шунда барча масалар ҳал бўлади. Бироқ, ўйин кутилмаган сценарий остида ўтиши мумкин. Кўплаб клублар учун қулай бўлмаган стадионда яхши ўйин намойиш этдик. "Челси" жуда яхши шаклланган рақибга қарши ўйнади.
Эрта киритилган голлар ўйинда кўп ўзгартиришларга сабаб бўлади. Шогирдларимда жуда кўплаб имкониятлар юзага келди ва фарқни ошириш жуда жуда кўп вазиятларга эга бўлдик. Баъзида рақиб дарвозасига олдида кўплар вазиятларга эга бўласан, лекин гол уришни уддалай олмайсан, бундай учрашувлар кўп бўлади. Умуман олганда, жамоа профессионал тарзда ўйнади ва бу бизни ғалаба сари етаклади", — деди Фрэнк Лэмпард.