Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев «Насаф» клубини Ўзбекистон чемпионатининг кумуш медали билан табриклади.
"Юртимизда бошланган футбол мавсумини воҳамиз бош жамоаси - "Насаф" клуби "Андижон" жамоасини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонгани барча мухлисларга ҳам маълум. Кечагидек эслайман: 0:1 хисобида бораётган жамоамиз охирги дақиқаларда ғалабани илиб кетишганди.
Ушбу ўйинда ўзим ҳам иштирок этиб, "Насаф"ни мавсумда юқори ўринларни эгаллашини кўп сонли мухлислари билан ният қилган эдик. Бугун ушбу ниятларимиз ижобат бўлиб, севимли жамоамиз ўз тарихида учинчи бор кумуш медални қўла киритди.
Ўзбекистон вице чемпиони - “Насаф” футбол клуби раҳбариятини, мурабиийларини, футболчиларни ва барча мен каби ушбу жамоа мухлисларини 2020 йилги Ўзбекистон миллий чемпионатида 2-ўринни эгаллаб, кумуш медалларни қўлга киритгани билан самимий табриклаб, фақат ва фақат: "Олға Насаф, олға!", деб тилак билдириб қоламан. Ҳар қандай қўллаб-қувватловга ва кўмакка тайёрман.
Аждарларга хос шижоат тарк этмасин. Ютуқ муборак бўлсин!"
Зойир Мирзаев, Қашқадарё вилояти ҳокими.