Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Миржалол Қосимов: «Бундай ажойиб муҳитда ўйнаш меҳмонлар учун ҳам ёқимли»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатининг 25-тури доирасида бўлиб ўтган «Навбаҳор» - АГМК  учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳар доим таъкидлаб келганман, Наманганда "Навбаҳор"га қарши учрашувлар доим шиддатли ва қизиқарли кечади. Наманганда ғалаба қозониш осон эмас. Чунки бу жамоанинг ҳақиқий ва ашаддий мухлислари майдонда уларга 12-ўйинчига айланади. Бундай ажойиб муҳит нафақат мезбонларга, балки рақиб сифатида бизга ҳам қизиқ ҳамда ёқимли. Ўйлайманки, стадионга келган ишқибозлар шиддатли ва юқори темпдаги футболни томоша қилишди. Ўйиндаги дуранг натижаси ҳам адолатли бўлди.

Фурсатдан фойдаланиб олмалиқлик футбол мухлисларини АГМК жамоасининг совриндор бўлгани билан табриклайман. Шунингдек, футболчиларга ва штабдаги мураббий ҳамда барча персоналларга миннатдорчилик билдираман. Қолаверса, комбинатда ишлайдиган барчани ушбу муваффақият билан табриклайман. Қоровулдан тортиб раҳбариятгача ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ўтган йили натижа яхши бўлмаганига қарамасдан раҳбарият ишонч билдиргани учун ташаккур айтаман. Ўйлайманки, бу авваламбор уларнинг ютуғи. Шу боисдан ўзим ва футболчилар номидан раҳбариятга катта раҳмат айтаман.

Ўзбекистон кубоги финали Наманганда ўтади. Шу боисдан ҳам мазкур мусобақа доирасида яна Наманганга келиш ниятимиз бор".

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 21:34, 29.11.2020.
Ўқилди: 3368 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик