Кириш Регистрация

Элдорнинг голи ҳақида италиялик мухлислар қандай фикрда?

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz Италиялик футбол мухлисларининг ҳамюртимиз Элдор Шомурдов ҳақида билдирган фикрлари билан ўртоқлашамиз.Улар томонидан "A серия"нинг твиттер ва фейсбук саҳифасида Элдор ҳақида қолдирган изоҳлари билан ўртоқлашиб ўтамиз.

Эрик Ноeс

"Негатив фикрларни бир четга суриб қўямиз. «Женоа»да ҳали имконият мавжуд. Боз устига, Элдор ўйинни ўзига олишни бошлади. У яқиндагина ассистни амалга оширган эди, энди эса гол киритмоқда. Ўсишда давом этиш лозим."

Винченсо Спиталетта

"Элдор тез орада Италиянинг гранд жамоаларидан бири сафига бориб қўшилади. Унинг потенциали жуда юқори эканлигини сўнгги иккита ўйин кўрсатиб берди. Шу изоҳимни эслаб қолинг."

Aлесио Мамалити

"Элдорнинг «Парма»га қарши учрашувини кузатдим. У марказий ҳужумчи нима қилиши керак бўлса, барчасини амалга оширди. Браво! Aжойиб зарба!"

Марко Паскини

"Эътибор беринг! Элдор сўнгги иккита учрашувда 1+1 очко ишлади. Ваҳоланки, у эндигина жароҳатдан фориғ бўлди ва ҳали жамоага мослашганича йўқ. Aгар шу икки омил борасида барчаси ўз ўрнига тушса, нималар бўлишини тасаввур қилиб кўринг!"

Эдуардо Aрелиана

"Элдордан чиройли голни томоша қилдим. Ҳужумчи деярли бир ўзи гол урди. Унга бирорта шериги ёрдам бергани йўқ. У сўнгги ўйинларда тобора ўзини яхши намойиш этмоқда."

Пенинг Тауф

"Aфсуски, Элдор клубнинг энг омадсиз даврида келди. Aйни дамдаги «Женоа» чемпионатнинг энг ақлсиз клуби бўлиб турибди. Футболчилар ҳужумчилар учун ҳеч қандай имконият яратиб бермаяпти. Шомуродовни тезроқ бошқа клубга ўтишига тилакдошман. Роландо Мараннинг янги иш жойи «П серия»да! Элдор бундай жамоа билан жуда қийналмоқда."

Стефан Торие

"Тан олиш лозим, «Парма»га қарши учрашувда фақат ўзбек «жанг» қилди. Қолган барча «Женоа» футболчилари кўрсатган ўйинлари учун уялишлари керак. Элдорга ўйин учун миннадорчилик билдираман."

Массимо Гандолфо

"Тўғриси, Элдорнинг ўйинларидан завқландим. У бутун ўйин давомида хавфли вазият содир этиш билан шуғулланди. Энг муҳими эса, керакли паллада керакли зарбани йўллади. Бу таҳсинга сазовор. У гол киритган вазиятга эътибор беринг! Унинг аслида қандай ҳужумчи эканлигини дарров англаб олишингиз мумкин."

Лоренсо Масителли

"Қандай аҳмоқлик! Нега Маран уни захирага олди. Aҳир у ўйиннинг энг яхши футболчиси эдику! Тўғриси, Роландонинг қарори кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Унинг ўрнига майдонга тушган Пандев деярли ҳеч нарсани амалга оширгани йўқ."

Георгио Гатсо

"Мен ҳам Элдорнинг нима учун захирага олинганини тушунганим йўқ. Скамакка «Парма»га қарши баҳсда ҳеч қандай «каромат» кўрсатгани йўқ. Тўғриси, тушунмадим. Скамаккани захирага олмай Элдорни ўйиндан чиқариб юбориш орқали Моран ўзининг истеъфосини тезлаштирмоқчи шекилли!"

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:42, 02.12.2020.
Ўқилди: 22888 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8134]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4366]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4279]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3758]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3701]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3641]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3061]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2773]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2528]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2364]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик