Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Бахтиёр Ашурматов: «Балким «Навбаҳор» билан кубок финалида яна учрашармиз»

Баҳо:
+ | -

Coca Cola суперлигаси 26-тур доирасидаги  “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида қўқонликлар устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.

-  Авваламбор, бу йилги мавсумни юқори савияда ўтказган футболчиларимизга раҳмат айтаман. Улар охиригача  шиддатли курашларда ўзларида куч топа олишди. Шогирдларим оғир келган мавсумда барча рақибларни жамоамизни ҳурмат қилишга мажбур этишди. Бунинг учун улар миннатдорчилик изҳор этаман.

Бугунги баҳс дербига хос шиддатли ва жанговар руҳда ўтди. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Бугун ҳам шу мақсадда майдонга тушгандик.  Бугун мухлислар иккита бир-биридан чиройли голларга гувоҳ бўлишди. Ўйлайманки ўйин мухлисларга манзур бўлди. Мавсум охирига келиб, таркибимизда жиддий йўқотишларга дуч келдик.  Бир қатор футболчиларимиз жароҳат олишди. Бугун бир нафар ҳужумчи билан ўйнашга мажбур бўлдик. Норбековда жароҳат бор эди, Райевацга жавоб бергандик.  Ёш ҳужумчимиз  Ҳамидулло Абдуҳамидов ҳам жароҳати билан майдонга тушди. Шундай бўлса-да, мавсумни кўнгилдагидек якунлай  олдик.

"Турон" жамоасининг сeпtрлигага йўлланма олгани барчамизни хурсанд қилди. Қолаверса, ҳали "Нефтчи" жамоасида ҳам имконият бор.  Вилоятимизда Суперлига жамоаларнинг кўп бўлиши барчамизга катта фойда беради. Қолаверса вилоятимиз раҳбарлари ҳам футболни севадиган инсонлар.

Етакчи футболчиларимиз Мурод Холмуҳаммедов, Қувондиқ Рўзиев, Александр Мерзляков, умуман барча футболчиларимиз бу йилги мавсумда ажойиб ўйин кўрсатишди. Барча футболчилар билан ака-укадек бўлиб кетдик. Қолаверса улар мухлисларнинг ёқимтойларига айланиб улгуришди. Мен бу  ўйинчиларимиз янги мавсумда ҳам жамоамиз сафида қолишига ишонамиз. Агар уларга хориждан таклиф бўлса, кетишлари мумкин, холос.

Бугунги ўйинда ҳамда бутун мавсум давомида жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган барча  мухлисларимизга ўзим номимдан ва жамоамиз номидан чексиз миннатдорчилигимни билдираман. Шундай мухлисларимиз борлиги билан фахрлансак арзийди.

Олдимизда Ўзбекистон кубоги баҳслари кутиб турибди. Кубок баҳсларида ҳам муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз. "Навбаҳор" жамоасига ҳам бу йўлда омад тилайман.  Балким насиб қилса Наманганда яна "дерби" бўлар. Шундай яхши ниятда ишлашда давом этамиз.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 17:49, 03.12.2020.
Ўқилди: 2034 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [7240]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3413]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3048]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2456]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2418]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2122]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [2018]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1993]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1963]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1940]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.