Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Франк Лэмпард жамоада узоқ қолишни хоҳлаётганини яширмади.
- Шартномам ҳақида гапирадиган бўлсак, вақт шиддат билан ўтиб бормоқда. Аввалги мавсумни ўтиш даври эканлигини, ҳатто бартараф этиш қийин бўлган жуда кўп ҳолатлар мавжудлигини билардим. Энди мен бу ерда узоқ муддатли лойиҳанинг бир қисми бўлишни хоҳлаётганимни ҳис қиляпман. Ёзги трансферлар вақтида амалга оширган трансферларимиз келажак учун қўшимча воситалар эди, улар ўсиб улғаяди ва мен албатта буларнинг бир қисми бўлишни истардим. Албатта, бу биринчи навбатда клуб ва унинг эгаларини қарори. Менинг ҳаётим деб ҳисобланган севимли клубим мураббийи бўлиш бахтига муяссар бўлдим. Иложи борича бу ерда муваффақиятга эришмоқчиман, - деди Лэмпард Reuters билан суҳбатда.