Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

Куман: «Ўтказиб юборилган голларга изоҳ бериш қийин»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Испания чемпионатининг 12-тури доирасида бўлиб ўтган «Кадис»га қарши ўйин (1:2) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Ушбу мағлубиятга изоҳ бериш қийин. Бунгача биз яхши ўйинлар ўтказиб келаётгандик. Биринчи бўлимда у қадар яхши ўйнай олмадик. Иккинчи таймда яхши ҳаракат қилдик, аммо хатолар туфайли мағлубиятга учрадик. Тушунарсиз.

Ён чизиқдан тўп ташлаб берилганидан кейин бундай гол ўтказиб юборишимиз керак эмас. Бу концентрацияни йўқотганимиз билан боғлиқ бўлса керак. Тўпсиз ўйинда бизга тажовузкорлик етишмаяпти. Шунинг учун гол ўтказиб юбораётган бўлишимиз мумкин. Иккинчи голни тушунарсиз тарзда ўтказдик.

Ушбу мағлубият туфайли соврин учун курашда анча ортда қолдик. Бу эса ҳафсалани пир қилди. "Атлетико" каби кучли жамоадан 12 очко ортда қолиш — бу ҳаддан ташқари кўп.

Олдинда учрашувлар кўп, аммо биз ишга бўлган муносабатимизни ўзгартирмасак, сафардаги беқарор ўйинларга барҳам бермасак, ҳеч нарсага эришмаймиз», — деди Куман.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 08:09, 06.12.2020.
Ўқилди: 2867 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11560]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [11098]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4886]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [4772]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [4377]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2305]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2273]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2237]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [2112]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [1900]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.