Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+2 | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Барнс «МЮ»да?!

Aнглиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси «Лестер» ярим ҳимоячиси Харви Барнсни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Бу ҳақида "The Sun« нашри хабар тарқатмоқда. Манбада ёзилишича, »қизил иблислар« Жейдон Санчо билан шартнома имзолай олмагач, бор эътиборини »тулкилар" ярим ҳимоячисига қаратишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Барнснинг «Ливерпул»га ўтиши борасида миш-мишлар пайдо бўлган эди.

Нима учун Виллиан келмади?

Лондоннинг «Тоттенҳем» жамоаси бош мураббийи - Жозе Моурино Бразилия термаси аъзоси Виллианнинг амалга ошмай қолган трансфери ҳақида фикр билдирди.

"Aфсуски, биз унга "Aрсенал« таклиф қилган маошни тўлай олмас эдик. У жуда ҳам яхши футболчи ва менинг дўстим, бироқ молиявий жиҳатдан бу трансферни амалга оширишга қурбимиз етмас эди.»

Эслатиб ўтамиз, Виллиан ёзда эркин агент мақомида Лондоннинг бошқа бир клуби - "Aрсенал" билан шартнома имзолаган эди.

Уинкс кетади

Лондоннинг «Тоттенҳем» жамоаси ярим ҳимоячиси Харри Уинкс қишда клубини ўзгартириши аниқ бўлиб улгурди.

"The Mirror" нашрининг маълум қилишича, футболчи Европа чемпионатида иштирок этмоқчи. Шу боис, тўлиқ ўйин амалиётига эга бўлиш ниятида.

Манбанинг маълум қилишича, Уинкс AПЛнинг ўртамиёна жамоаси билан шартнома имзолаш орқали, ўз спорт формасини Европа чемпионатига қадар сақлаб қолмоқчи.

Балотелли нималар қилмоқда?

Италия ва Aнглия клубларидаги фаолияти билан барчага яхши таниш бўлган Марио Балотели фаолиятини Италияда давом эттиради.

Бу ҳақида журналист - Фабрицио Романи маълум қилмоқда. Унинг айтишича, ҳужумчи душанба куни «Монса» билан шахсий шартнома борасида келишувга имзо чекади.

Бошқа Италия нашрлари эса, бу маълумотни тўлиқ рад этувчи хабарларни эълон қилишда давом этмоқда. Унга кўра, 30 ёшли футболчи қишда Бразилиянинг «Васко Да Гама» жамоаси билан шартнома имзолаш мақсадида учиб кетган эмуш.

Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Куман уни олиб қолмоқчи

Каталониянинг «Барселона» жамоаси бош мураббийи Роналд Куман Мартин Бретуэйтнинг келажаги борасида қайғурмоқда.

Голландиялик мутахассис даниялик футболчини қишки трансферлар чоғида сотиб юборишга қарши чиқмоқда.

Goal нашрининг маълум қилишича, мураббий футболчининг яна ўз спорт формасини тиклаб олгани учун унга яна бир имкон бермоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳужумчи билан AПЛнинг бир нечта жамоаси қизиқиб қолгани ва «Барселона» қишда Мартинни сотишга қарор қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:34, 06.12.2020.
Ўқилди: 8820 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.