Мюнхеннинг "Бавария" клуби футболчилари Хави Мартинес ва Жером Боатенглар "Лейпциг" клубига қарши бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олиб, майдонни тарк этишди.
Мартинес ўйиннинг 25-дақиқасида ўз ўрнини Жамол Мусиалга бўшатиб берган бўлса, 84-дақиқада Боатенг ўрнига Крис Ричардс майдонга тушди.
"Жером жароҳат олди, унинг сонида муаммо юзага келди. Хавида ҳам оёқлари жароҳат безилди. Уларнинг жароҳати нақадар жиддий эканлигини ҳозирча билмаймиз", - деди жамоа бош мураббийи Ханси Флик "Бавария" расмий сайтига.