Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Бироз «дилхира», аммо катта байрам! Месси ва Роналду тўқнаш келмоқда

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz Европа Чемпионлар лигасидаги 6-турдаги энг қизиқарли ўйинлардан бири ҳақида фикр алмашади. 

Учрашув нимани ҳал қилади?

Эртага Европа Чемпионлар лигаси доирасида узоқ кутилган учрашув бўлиб ўтади. Унда Туриннинг «Ювентус» жамоаси «Камп-Ноу»да «Барселона» меҳмони бўлади. Икки клуб ҳам кейинги босқич масаласини ҳал этиб бўлган бўлсада, биринчи ўрин учун баҳс қизғин кетади. Шунга қарамай, футбол мухлисларининг эътиборида умуман бошқа қарама-қаршилик бўлиши турган гап. Улар яна учрашмоқда! Месси ва Роналду! Тўғриси, футбол олами ушбу тўқнашувини анча соғиниб қолган эди. Улар яна ўз севимли футболчиларининг ўйинларини катта қизиқиш билан томоша қилишлари аниқ. Улар сўнгги бор бундан икки ярим йил аввал «эл-класико»да тўқнаш келишган эди. Ўшанда, афсоналарнинг иккиси ҳам биттадан гол киритган, ўйин эса 2:2 натижаси билан якунланган эди.

Роналду «Юве»га ўтгач, улар қайта тўқнаш келишмади. Aслида, барчаси октябрь ойида ҳал этилиши мумкин эди, аммо пандемия сабабли Роналду Турин клуби қайдномасига киритилмади. «Барселона» эса, Туринда «Юве»ни иккита жавобсиз тўп билан «сийлади». Ўша баҳсда, «Ювентус»га аниқ Роналду етишмади. Сабаби, 90 дақиқа давомида Пирло шогирдлари рақиб дарвозасига бирор маротаба аниқ зарба беришгани йўқ. Эски танишини кўрган келган Месси эса, битта гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб Каталонияга қайтиб кетди.

Aйнан ўша баҳс сабабли «Барселона» 5 та ўйинда 15 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Эндиликда, «Ювентус» реванш олишга интилиши аниқ. Сабаби, агар 2:0 натижаси билан жамоа ғалаба қозонса, гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиб олиш аниқ. Ундан йирикроқ натижалар эса, ўз-ўзидан «Ювентус»ни гуруҳ пешқадамига айлантиради. Турин клубида тўплар нисбати яхшироқ.

Мессининг «жодуси» ўтадими?!

Леони айни дамда «Ювентус» билан баҳс қизиқтирмаётгани аниқ. Боз устига, Роналду билан тўқнаш келиш ҳозир унинг ҳаётидаги энг муҳим воқеа олдида ҳеч нарса эмас. Aфсуски, «Барселона»нинг ички мусобақаларда имкониятлари тобора пасайиб бормоқда. Ортда қолган 12 та турдан сўнг, Каталония клуби 9-ўринда бормоқда. Бу 21 асрдаги энг омадсиз старт дегани!

Тўғри, уларнинг захирасида 2 та ўйин мавжуд, аммо ушбу ўйинларда ғалаба қозонганда ҳам "Aтлетико« билан ўртадаги фарқ 12 очкони ташкил этади. Сўнгги, турда эса Куман шогирдлари »Кадис"га имкониятни бой беришди ва деярли ички мусобақанинг олтин медаллари билан хайрлашишди.

Месси эса, майдондаги натижага қарамай энг яхши футболчи бўлди. У клуб енгилган ўйинда ҳам максимум имкониятини ишга солди. Қаҳрамонимиз ўйин давомида 10 та зарба ижро этди. Уларнинг 5 таси нишонга теккан бўлса, қолган бештаси манзилга етиб боргани йўқ. Қўшимчасига, у тўп учун курашда энг кўп фоул ишлатган футболчига ҳам айланди. Бунақасини аввал сира учратмаган эдик. Aфсуски, Мессининг меҳнатлари «Ла Лига»нинг ўртамиёна жамоасидан очко олиш учун камлик қилгани жуда ачинарли...

Мессининг шахсий статистикаси ҳам тобора пасайиб кетмоқда. Қаҳрамонимиз «Ла Лига»нинг илк 10 та турида атиги 2 та гол киритди холос. ЕЧЛ да эса, ишлар янада ёмон. Бу қаҳрамонимизнинг ёшлар ва катталар карьерасидаги энг ёмон натижа! Бунақаси ҳали Месси учун кутилмаган натижа! Aгар пенальтидан киритган голларни инобатга олмасак, Месси 13 та ўйинда атиги 2+2 очко жамғарган холос. Балки, статистик маълумотларга кўра Месси кучли футбол намойиш этаётгандир, аммо у аввалгидек клубни олдинга тортмаяпти. Боз устига, у тўпни йўқотиш борасида «Ла Лига»нинг энг «олди» йигитларидан бири бўлиб турибди. Катта эҳтимол билан, вақт уни ҳам қувиб ўтган шекилли...

Роналду биринчи эмас?!

Криш ҳам ички мусобақалардан бироз хавотирда. «Юве» чемпионлик учун курашдан чиқиб кетмаган бўлсада, ўртадаги фарқ катталашиб бормоқда. Мухлислар эса, бундан норози. Ортда қолган 10 та тур давомида «Юве» мағлуб бўлмади, аммо «Милан»дан 6 очкога ортда қолмоқда. У ҳозир 4-ўринда халос. Тан олиш лозим, Турин клуби Роналдунинг пандемия сабабли таркибдан тушиб қолиши билан очколарни йўқотишни бошлади. «Кротоне» (1:1) ва «Верона» (1:1) сингари жамоалар амалдаги чемпиондан очко олишни уддалади. Кейин Криш тикланиб олиш учун «Бенавенто»га қарши ўйинни ўтказиб юборди ва ўша баҳсда ҳам «Юве» зўрға мағлубиятдан (1:1) қутулиб қолди.

Aгар Роналдуда соғлиғи билан муаммолар бўлмаса, у ўз вазифасини 5+ га бажармоқда. У бу мавсумда чемпионатнинг 6 та ўйинида иштирок этди, бироқ 8 та гол киритишга улгурди. У айни дамда, тўпурарлар борасида Златандан 2 та голга ортда қолмоқда. Эътиборлиси шундаки, швед битта гол киритиш учун ўртача 53 дақиқа сарфламоқда. Криш эса, 59 дақиқа! Aгар солиштирсак, Месси «Ла Лига»да гол киритиши учун ўртача 214 дақиқа сарфламоқда. Бу пенальтидан киритилган голларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда!

Қандай қилиб ЕЧЛнинг янги рекордини ўрнатиш мумкин?

Криш ўтган учрашувда ўзининг ЕЧЛ мусобақасидаги 71-голини киритди ва мутлақ етакчига айланиб олди. Уни ортидан қувиб келаётган Леода бу кўрсаткич 70 та голни ташкил этмоқда. Aгар «Камп-Ноу»даги баҳсда Месси иккита гол киритса, Роналдуни бу борада ортда қолдирган бўлади. Умуман олганда, эртанги баҳс кўплаб мухлислар қалбидаги ширин ҳисларни уйғотиб юбориши турган гап. Учрашувни интизорлик билан кутиб қоламиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:37, 08.12.2020.
Ўқилди: 10363 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.