"Ювентус" расмийлари Перьужа Университети раҳбарлари томонидан "Атлетико" ҳужумчиси Луис Суаресга итальян тили имтиҳонини топширишда ёрдам беришга уриниш тўғрисидаги хабардор бўлган деган гумон бор.
La Repubblica нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, ҳаттоки клуб юристлари шаҳар префектининг ўринбосари Антонелла Диначчи билан боғланишга уринган, у футболчининг фуқаролик олиш жараёнини тезлаштириш учун ўз таъсиридан фойдаланган. Бундан ташқари, бу ишда "Ювентус" спорт директори Фабио Паратичи вазирликдаги дўсти орқали Суарес масаласини ҳал қилиш жараёнида Диначчининг ўзига ҳам босиб ўтказишга уринган.
Эслатиб ўтамиз, Суарес Италия фуқаролигини ноқонуний йўл билан қўлга киритмоқчи бўлган. Футболчи Туриннинг "Ювентус" клубига ўтиш учун итальян тилидан имтиҳон топширишига тўғри келган.
ОАВ тарқатган маълумотга қараганда, тест топширишда муаммо дуч келмаслиги учун уругвайлик футболчига тест жавоблари аввалроқ юборилган.