Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Тер Штеген: "Гол ўтказиб юборганимиздан кейин майдонда йўқолиб қолдик"

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг "Барселона" клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеген ЕЧЛ доирасида "Ювентус"дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

“0:3дан кейин ҳар доим ишлаш керак бўлган нарсалар бор. Ушбу учрашувда биз баъзи нарсаларга тайёр эмас эдик. Йўл қўймаслик керак бўлган хатоларга йўл қўйдик. Ҳимоямиздаги шахсий хатолар бизга қимматга тушди. Рақибга бошқача муносабатда бўлишимиз керак эди.

Баъзан бизга омад етишмади. Улар гол уриши билан биз майдонда йўқолиб қолдик. Аммо биз кучлироқ бўлишимиз керак бўлган босқичдамиз. Биз ўз вазифамизни бажаришимиз ва кўп ишлашимиз керак. Биз бошиданоқ кучлироқ бўлишимиз ва бироз кўпроқ нарсани беришимиз керак.

Бугунгача яхши ўйнадик ва қийин учрашувларда ғалаба қозондик. Бу бизда ёмон босқич рўй беряпти дейиш керак эмас. Биз кейинги босқичга биринчи ўринни эгаллаган ҳолда чиқмоқчи эдик. Биринчи ўринда чиқамизми, иккинчи ўринда чиқамизми, плей-оффда осон ўйинлар бўлмайди. Ўз ўйинимизни кучайтиришимиз керак.

Энди Ла Лига ҳақида ўйлашимиз керак. Бу энг муҳими. Биз максимал даражада очко жамғаришимиз керак. Бизни олдинда муҳим ўйинлар кутмоқда ва бу ўйинларда омадли ўйнашимиз бизнинг асосий мақсадимиз», - деди тер Штеген.

Киритилди: 10:54, 09.12.2020.
Ўқилди: 2997 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4398]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2705]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2643]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2630]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2499]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2454]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2427]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2288]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2157]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2148]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик