УЕФА Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-тури ўйинлари якунлари бўйича ҳафтанинг энг яхши футболчиси совринига даъвогарлар рўйхатини эълон қилинди.
Неймар («ПСЖ» ҳужумчиси) — «Истанбул»га қарши баҳсда (5:1) учта гол урди.
Карим Бензема («Реал» форварди) — Менхенгладбахнинг «Боруссия» клубига қарши учрашувда (2:0) иккита гол муаллифига айланди.
Юссеф Эн-Несирий («Севилья» ҳужумчиси) — «Ренн»га қарши ўйинда (3:1) "дубл"га эришди.
Анатолий Трубин («Шахтёр»нинг 19 ёшли дарвозабони) — «Интер»га қарши учрашувда (0:0) 4та сэйвни амалга оширди.