Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

ЕЧЛ. Нимчорак финал босқичи қуръаси ҳақида батафсил маълумот

Баҳо:
+1 | -1

Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи ўз якунига етди ва плей-оффга чиққан 16та клубнинг номи аниқ бўлди. Мусобақанинг нимчорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими 14 декабрь, душанба куни бўлиб ўтади. Қуръа маросими ҳақида муҳим маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

Қуръада 16та жамоа 2та саватчага тақсимланади. Гуруҳ босқичида 1-ўринни эгаллаган клублар "сараланганлар", иккинчи ўринни банд этганлар эса "сараланмаганлар" саватчасига ажратилади.

"Сараланганлар"
"Бавария" (Германия, "A" гуруҳи)
"Реал" (Испания, "B")
"Манчестер Сити" (Англия, "C")
"Ливерпуль" (Англия, "D")
"Челси" (Англия, "Е")
"Боруссия" Дортмунд (Германия, "F")
"Ювентус" (Италия, "G")
"ПСЖ" (Франция, "H")

"Сараланмаганлар"
"Атлетико" (Испания, "A")
"Боруссия" Менхенгладбах (Германия, "B")
"Порту" (Португалия, "C")
"Аталанта" (Англия, "D")
"Севилья" (Испания, "Е")
"Лацио" (Италия, "F")
"Барселона" (Испания, "G")
"РБ Лейпциг" (Германия, "H")

Қуръа тартиби

— "Сараланган" жамоалар нимчорак финал босқичининг жавоб баҳсини ўз уйида ўтказишади.

— 1/8 финал босқичида бир гуруҳдан чиққан жамоалар ва бир мамлакат вакиллари ўзаро тўқнаш келишмайди.

— Бошқа чекловлар ҳақида қуръа пайтида маълум қилинади.

Ўйинлар санаси

Нимчорак финал босқичининг дастлабки ўйинлари 16, 17, 23 ва 24 февраль, жавоб баҳслари эса 9, 10, 16 ва 17 март кунларига белгиланган.

Турнирнинг чорак финал ва ярим финал босқичига қуръа ташлаш маросими 19 март куни бўлиб ўтади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:29, 10.12.2020.
Ўқилди: 9361 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.