Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон - Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт - Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

ЕЧЛ учрашувлари чиптаси қанча? Гуруҳ босқичи қаҳрамонлари ва 6 та тур статистикаси

Баҳо:
+ | -1

Stadion.uz ортда қолган Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи ҳақида рақамлар орқали фикр алмашади.

Биласизми?

- Эътиборлиси шундаки, бу мавсумда бирорта клуб 6 та ўйинда юз фоизлик натижа қайд этишни уддалай олмади. Энг яхши натижаларни «Манчестер Сити» ва «Бавария» намойиш этди. Ушбу жамоалар ўз гуруҳларида 5 та ғалаба ва битта дуранг билан ғолиб бўлишди.

- Фақат 4 та клубгина мусобақани мағлубиятсиз ўтказишга муваффақ бўлди. Улар : «Челси», «Манчестер Сити», «Бавария» ва «Лацио».

- Плей-офф йўлланмасини қўлга киритган энг камтарин клуб «Порту» бўлиб чиқди. "Aждарлар« 255 миллион еврога баҳоланган бўлсада, ортиқча муаммосиз кейинги босқич йўлланмасини ҳал этди. 800 миллион еврога баҳоланган »МЮ« ва 655 миллион евролик »Интер" эса бир четда қолиб кетган пайда бу жуда яхши кўрсатгич.

- Кучли 16 та жамоанинг ярмини немис ва испан клублари ташкил этмоқда. Уларнинг нақд 4 тадан клуби плей-офф йўлланмасига эга чиқишга муваффақ бўлгани эътиборга молик. Aнглия ва Италияда эса, биттадан йўқотиш бор. Қолган жамоалар эса, Франция ва Португалия клублари саналади.

- Ўтган мавсумдаги плей-офф иштирокчиларининг кўриниши фақат 25 фоизгагина ўзгарган холос. «Валенция», «Тоттенҳем», «Лион» ва «Наполи»ни «Лацио», «Порту», «Севилья» ва «Боруссия М» клублари алмаштирган. Қолган барча иштирокчилар ўтган мавсумда ҳам кучли 16 таликда мавжуд эди.

- Курашларга бой ўтган "H" гуруҳида бирорта ўйинда дуранг қайд этилгани йўқ. Гуруҳдаги 12 та ўйиннинг барчасида ғолиб номи аниқланди.

- «Лацио» мусобақанинг 4 та ўйинида дуранг қайд этди ва кейинги босқич йўлланмасини ҳал этди. Aйнан у гуруҳ босқичининг энг «дўстона» клуби бўлди десак, адашмаган бўламиз.

Жамоалар статистикаси

Энг сермаҳсул клуб - «Бавария» - 18 та гол

Aмалдаги чемпионлар ўз статусини маҳкам ушлаб қолишни уддалади. Киритилган 18 та голда Роберт Левандовскийнинг ҳиссаси катта эмас. У Кингсли Коман сингари 3 та голга муаллифлик қилган. Умумий ҳисобда «Бавария»да нақд 11 та футболчи гол киритишга муваффақ бўлди.

Энг кам гол киритган клуб - «Марсел», «Олимпиякос» - 2 та гол

Эътиборлиси шундаки, ушбу жамоалар бир гуруҳда жой олган эди. «Марсел» бутун мусобақа давомида киритган иккита гол айнан «Олимпиякос» дарвозасидан ўрин эгаллаган.

Энг ишончли ҳимоя - «Манчестер Сити» - 1 та ўтказиб юборилган гол

Пеп Гвардиола шогирдлари чинакам ҳимояда матонат кўрсатди десак, адашмаган бўламиз. Гап шундаки, клуб 1-турда «Порту»дан (14 -дақиқада) гол ўтказиб юборгач, қолган ўйинларда умуман рақибга имконият қолдирмади.

Энг ишончсиз ҳимоя - «Истанбул» - 18 та гол

Тан олиш лозим, «РБ Лейпциг», «МЮ» ва ПСЖ билан бир гуруҳдан ўрин олган турк клубига осон бўлгани йўқ. Ўтказиб юборилган 18 та голни эса, «Манчестер Юнайтед» устидан қозонилган ғалаба ювиб юборади десак, адашмаган бўламиз.

Энг адолатли клуб - «Боруссия Дортмунд» - битта сариқ карточка

Эътиборлиси шундаки, Дортмунд клуби мусобақадаги энг тартиблиси бўлиб турибди. Улар 1-турда Рейна томонидан олинган сариқ карточкани инобатга олмаса, деярли бехато тўп суришди.

Энг қўпол клуб - «Интер» - 20 та сариқ ва битта қизил

«Интер» гуруҳ босқичининг энг омадсиз ва ишончсиз жамоаси эканлигига яна бир факт!

Футболчилар статистикаси

Энг яхши тўпурар: Эрлинг Холанд, Неймар ва Мората - 6 та гол

Бу босқичда бирданига 3 та футболчи ўзининг тўпурарлик маҳоратини намойиш этди. Туринга қайтган Мората, ПСЖда қолишга қарор қилган Неймар ва қачон «Реал»га ўтиши борасида бош қотираётган Холанд. Хўш, улардан қай бири мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлиб қолади?

Энг яхши ҳаммуаллиф: Хуан Куадрадо - 5 та ассист

Колумбиялик футболчи мусобақа давомида деярли барча ўйинларда биттадан голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйишга муваффақ бўлди. «Барселона»га МакКени томонидан киритилган кичик шедеврга ҳам айнан Куадрадо ҳаммуаллиф бўлган эди.

Қўлқопдаги қаҳрамон: Мануел Нойер - 27 та сейв

Немис афсонаси 5 та ўйинда иштирок этганига қарамай, мусобақанинг энг кучли киппери ким эканлигини кўрсатиб қўйди. Ундан кейинги ўринларни «Шахтёр » ва «Краснодар» клуби кипперлари эгаллаб турибди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:19, 11.12.2020.
Ўқилди: 5861 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.