Сoca Cola Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Насаф” клублари ўртасидаги учрашувдан олдин жамоамизнинг маҳоратли ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев бўлажак баҳс борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Албатта, “Насаф” ҳам жиддий рақиб ва бежизга якунланган мавсумда кумуш медални қўлга киритмади. Шу боис, бўлажак ўйинга пухта тайёргарлик кўрдик ҳамда учрашувга ҳар томонлама тайёрмиз. Бўлажак ўйинда майдонга ғалаба иштиёқида тушамиз.
Албатта, барча эътиборимизни Ўзбекистон кубогини қўлга киритишга қаратганмиз.
Худо хоҳласа, қаршиликларни мағлубиятга учратиб, ушбу мақсад сари яна бир қадам ташлаймиз ва биллур совринни қўлга киритиш ниятидамиз. Мазкур қарама-қаршилик фақатгина бир учрашувдан иборат бўлганлиги боис, бўлажак ўйиннинг кескин курашлар остида ўтиши эҳтимоли юқори. Биз эса ушбу баҳсда ғалаба қозониш учун майдонда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, барча имкониятимизни ишга соламиз. Фақат мухлислар бизни ҳар доимгидек, муносиб тарзда қўллаб-қувватлашса бўлгани", — деди Ўринбоев “Навбаҳор” матбуот хизматига берган интервьюсида.