Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Мадрид дербиси олдидан нималарни биласиз?

Баҳо:
+ | -

Бугун тунда Испания Ла Лигаси доирасидаги мухлислар узоқ кутган Мадрид дербиси бўлиб ўтади. Stadion.uz эса ўзаро учрашувларга доир қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этади.

Икки хил «Атлетико»

Ушбу таъриф яқи йиллар хулосаси ўлароқ, клуб мухлисларига бироз ғалатироқ эшитилиши мумкин. Лекин узоқ йиллик тарих бўйича шундай. Аслида ҳам бу дербида хоҳлаймизми йўқми, яққол фаворит мавжуд. Статистика нуқтайи назаридан ҳам «қироллик клуби» бу ерда сезиларли устунликка эга. Буни Симеоне эраси бошлангунича муддатда ўтган жуда узун давр билан эслаш мумкин. «Матрасчилар» 1999 йилдан тортиб 2013 йилгача «Реал»ни бирорта учрашувда мағлубиятга учрата олишмаган. Улар 14 йил давомида 25 та ўйинлик омадсиз серияни қайд этишди.

Аргентиналик мутахассис жамоа бош постини қабул қилиб олгач эса вазият тубдан ижобий томонга ўзгарган. Асримизнинг нисбатан иккинчи декадасидан бошлаб «Атлетико» ўзининг катта ҳажмли мухлислар жамоасини йиға бошлади, янги раҳбарият ва истеъдодли мураббий билан энди жамоа ўша барча билган прагматик футболини секин-аста шакллантириб борди. Бизга таниш «Атлетико»нинг тарихи нисбатан қисқароқ ва асосий йирик титуллар жуда тез фурсатларда қўлга киритилган. Айнан Симеоне бошчилигида жамоа «Реал» билан ўзаро ўйиндаги статистикаларини ҳам нисбатан яхшилаб олди. Шундан сўнг умумий ғалабалар борасидаги устунлик тўлалигича «матрасчилар» томонига ўтиб кетди – 8:7, 11 та дуранг. Булар ўша пайти айнан Роналдунинг «қутурган» даврларига тўғри келганини ҳам ҳисобга олсак, ушбу ғалабаларнинг қиймати янаям ошиши турган гап.

Рамзий ҳудудлар


Мадрид дербиси пайдо бўлган даврларидан бошлаб мусхлисларга юқори интригали ўйинларни тақдим этиб келади. Ҳар иккала жамаоанинг ҳам ушбу қарама-қаршиликка доир ўз анъаналари ва рамзий маросимлари мавжуд. 70-йиллар мобайнида Испан футболида ғалабани ўзгача услубда нишонлашга жиддий эътибор билан қарашган. Мухлислар учрашувдан сўнг муайян ҳудудда йиғилишиб, ўз суюкли мадҳияларини биргаликда куйлаб вақт ўтказишган. Мадрид жамоалари учун эса шаҳариннг қоқ марказида жойлашган «Сибельяс» фонтани доимий йиғин жойи ҳисобланган. Бу ерга рамзий ҳудуд сифатида қаралган бўлиб, «Атлетико» 1977 йилда Ла Лига бош совринини қўлга киритгандан сўнг жамоа мухлислари фонтанни тўлиқ ўзлаштириб олишади. Лекин вақтлар ўтиши билан «Сибельяс» фонтани оммавийлашиб борди ва энди у ерда базм қилувчи клублар сони ҳам ошиб кетди. Айниқса, «Реал»нинг даставвал Испанияда, кейинчалик эса бутун Европа бўйлаб гегемонлик даври қайта тикланган 80-йилларда «қаймоқранглилар» кўп жиҳатдан ҳамшаҳарлари билан ,бир умумийликка бирлаша бошладилар.

 

Ўша пайтлари жамоада дунё тан олган яққол лидерлар гуруҳи шаклланиб қолган эди. Клуб академиясидан етишиб чиқиб кейинчлик топ даражага эришган Санчес, Эмилио Бутрагено, Рафаэл Мартин Васкес, Майкл ва Мигел Пардезаларга машҳур журналистлар томонидан «La Quinta del Buitre» – «енгилмас бешлик» номи берилган эди. Улар ҳисобига қўлга киритилган ғалабалар эвазига жамоа «Сибельяс»ни «Атлетико»дан «юлиб олди». Ҳамшаҳарларининнг жуда катта мухлислар армиясига мағлуб бўган «матрасчи» ишқибозлар энди ўзларига янги жой топишлари керак эди. Улар 1991 йилда мамлакат кубогини ютишганларидан сўнг ўз манзилларини «Paseo de la Sostellana» кўчаси яқинидаги «Нептун» фонтанига ўзгартиришади. Шу-шу ўша даврлардан бошлаб ҳар иккала жамоа мухлислари дербига ўзгача кўринишда тайёргарлик кўрадиган бўлишган.

«Эл Класико»дан ҳам қийматлироқ тўқнашув

Албатта, ушбу таъриф бугунги футбол учун қўлланилмаган. «Реал»нинг катта қисмли даврларидаги азалий рақиби шубҳасиз, «Барселона» бўлиб келган. Лекин Мадрид дербисининг принципиаллик даражаси бу борада «Класико»дан сира ҳам қолишмайди. «Қаймоқранглилар»нинг Европа чемпионнлар кубогини олишидан анча вақт аввал «Атлетико» 20-30 йилллар давомида Испанияда ўз гегемонлигини сақлаб турган. Буни 1939 йили мамлакатда якунига етган фуқаролар урушидан сўнг Алфредо ди Стефанонинг машҳур гаплари билан ҳам эслаш мумкин. У ўшанда “бугундан «Барса»ни унутинглар, бизнинг ягона бошоғриқ рақибимиз энди «Атлетико» дея иқтибос қолдирган эди. Дарҳақиқиат, Рикардо Замора бошчилигидаги «матрасчилар» ўзларини ҳар томонлама тиклаб олишди, ички чемпионатдаги энг сермаҳсул жамоага айланиб олишди. Шундан сўнг мухлислар ўз клубини «ҳукумат жамоаси», «мамлакат ғурури» номлари остида атай бошлади. Албатта, барчага маълумки, шундан сўнг «Реал» ўзига тўқ бизнесмен компаниялар ихтиёрига ўтиб кетгани ҳолда тижорат жамоасига айланган. Буни қарангки, клубнинг халқаро майдонлардаги мувффақиятли юришлари бироз муддатга тугагач, энди «Атлетико» яна тизгинни ўз қўлига ола бошлайди.

70 йилларнинг энг сермаҳсул жамоасини «Реал» мухлислари «ҳиндулар»(бу ном Лотин Америкасидаги азалий йўл-йўл чизиқлар туфайли келиб чиққан) деб аташган. Ўзаро рақобат шу даражага бориб етганки, ўшандан кейин «қироллик клуби» раҳбарияти йўл-йўл либосдаги исталган футболчининг жамоасида ўйнаш ҳуқуқини таъқиқлаб қўйган, ҳатто, у «Атлетико» аъзоси бўлмаса ҳам. Ҳозиргача ҳам ҳар иккала жамоа ишқибозлари бир-бирига нисбатан ашаддий душман нигоҳида муносабат билдириб келишади. «Реал» Европанинг энг сермаҳсул клуби ҳисобланади ва бу ердаги турли босқичларда уларнинг ўз ҳамшаҳарлари билан йўллари жуда кўп кесишиб туради. «Атлетико» уч марта қитъанинг энг нуфузли мусобақаси финалига чиққан ва уларнинг иккитасида айнан «Реал»га ютқазган. Кўриб турганингиздек, бу клубга ҳали чампион бўлиш насиб этмаган. Лекин жамоа ўз тарихида 3 марта Европа Лигаси ва яна шунча марта УЕФА супер кубогини қўлга киритган. Уларнинг биттаси «Реал» устидан қозонилган ғалаба (2018).  

«Бернабеу» ким учун қулайроқ?


"Реал Мадрид”нинг уй стадиони тескари равишда ҳамшаҳари учун қулай манзилга айланиб қолган. Бу кўпчиликнинг унчалик ёдида қолмайдиган Испания кубоги баҳслари билан боғлиқ. «Матрасчилар» мусобақа доирасидаги ўзаро ўйин бўйича ўн ғалабанинг нақ 9 тасини айнан мана шу стадионда нишонлашган. Буни бир томонданушбу турнирда ўзини эркин ҳис этадиган «Атлетико»нинг қудрати билан ўлчасак, иккинчи томондан кубок финалларининг мамлакат футбол федерацияси томонидан рейтинги юқори ҳсобланган Мадрид стадионида ўтказилиши билан ҳам баҳолаш мумкин. Лекин шу билан бирга «қироллик клуби»нинг тарихий голеадори Криштиану Роналдунинг ҳам ўз навбатида «Висенте Калдерон»ни қайсидир маънода ўз уй ўйингоҳига айлантириб олганини унутмаслик керак. Футболчи 22 голи билан дербидаги тўпурар ҳисобланади.

Ўзаро статистикалар


Илк тўқнашув – 1906 йил. «Реал» минимал ҳисобда ғалаба қозонган (1:0)

Ўзаро ўйинлар – 261 та. Футбол тарихидаги энг кўп қайд этилган тўқнашув.

Энг кўп ғалаба қозонган жамоа – «Реал» (148 та). «Атлетико» (71 та), 68 та дуранг.

Киритилган голлар сони – 859 та («Реал»- 499 та), («Атлетико» – 360 та)

Дерби тўпурари – Криштиану Роналду (22 гол)

Энг кўп майдонга тушган футболчи – Серхио Рамос (43 баҳс)

 

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:15, 12.12.2020.
Ўқилди: 3122 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.