Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

"Боруссия" ҳимоячиси жамоа тактикасини танқид қилди

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳимоячиси Матс Хуммелс Бундеслиганинг 11-тур доирасида "Штутгарт"дан учралган мағлубиятдан (1:5) сўнг жамоанинг тактикасини танқид қилди.

«Биз доимо кичик жойларда, тор жойларда ўйнашга ҳаракат қилдик. Бизда тўпни йўқотиш даражаси жуда катта эди. Агар тўпни йўқотмасдан ўйнасак, у чиройли футболга айланади. Аммо бу камдан-кам ҳолларда бўлади. Бу жуда катта маҳорат талаб қилади.

Бугун жуда кўп хатоларга йўл қўйдик. Биринчи бўлимда яхши ўйнамадик, аммо, танаффусга ҳисобни тенглаштириб чиқиб кетдик.

Ҳисоб 2:1, 3:1, 4:1 бўлганида ҳам тўпни ўзимиз бердик. Биз доим тўпни йўқотдик.

"Штутгарт" жуда яхши ўйнади. Улар яхши режага эга эдилар, улар тажовузкор эдилар ва муваффақиятга эришдилар - биз эса йўқ", - деди футболчи Sky Germany нашрига берган интервюсида.

Киритилди: 12:51, 13.12.2020.
Ўқилди: 1300 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [11844]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6040]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4792]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3923]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [3557]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3267]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2415]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1913]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1804]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1737]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик