Суперлигада 13-ўринни эгаллаган «Андижон» ва Про лигада 2-поғонани банд этган «Нефтчи» жамоалари ўртасидаги ўтиш баҳси бўлиб ўтди.
Баҳснинг 8-дақиқасида чап қанотдан етказилган узатмани Отабек Зокиров бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилиб, фарғоналикларни ҳисобда олиб чиқди.
Биринчи бўлимнинг ярмидан ўтган паллада андижонликлар 2 дақиқа ичида иккита гол уриб, ҳисобда олдинга ўтиб олишди.
Иккинчи таймда "Нефтчи" вазиятни ўнглаш учун олдинга ташланди, ҳужумга ташланди, аммо "Андижон" яхши ҳимояланди. Боз устига, ўйиннинг асосий вақти тугаишига 2 дақиқа қолганида меҳмонлар учинчи голни уриб, баҳс тақдирини ҳал этишди.
Шу тариқа, "Андижон" Суперлигада қолиш вазифани уддалади ва келаси мавсумда юқори дивизионда иштирок этишади.
Ўтиш ўйини.
"Нефтчи" - "Андижон" 1:3 (1:2)
Голлар: Отабек Зокиров, 8 (1:0), Дониёр Абдуманнопов, 31 (1:1), Фарҳод Соҳибжонов, 33 (1:2), Жамшид Хомидов, 88 (1:3)
"Нефтчи": 21. Фаррух Турдалиев, 4. Миржалол Неъматов, 7. Мансуржон Саидов (С), 9. Отабек Зокиров, 10. Исломжон Тошпўлатов, 18. Жавоҳир Расулов, 20. Дилёрбек Ирматов, 34. Рустамжон Абдухамидов, 38. Умар Адхамзода, 44. Шодиёр Ҳожиматов, 94. Анваржон Ҳожимирзаев.
Захира: 96. Шуҳратилло Раҳмонов, 3. Тимур Султонов, 5. Элдор Эргашев, 8. Исломбек Каримов, 31. Павел Смоляченко, 70. Достонбек Бобожонов, 93. Сирожиддин Аллаев, 99. Илҳомжон Ваҳобов.
"Андижон": 16. Элдор Адҳамов, 3. Азамат Исроилов, 4. Фарҳод Мираҳматов, 5. Хушнудбек Авилов, 6. Бахтиёржон Қосимов, 8. Фарҳод Бекмуродов, 17. Абдулло Олимов (С), 22. Усмонали Исмоналиев, 25. Қаҳрамон Баҳодиров, 28. Фарҳод Соҳибжонов, 33. Дониёр Абдуманнопов.
Захира: 13. Муҳаммадсолих Убайдуллаев, 11. Сирож Мелиев, 20. Асилбек Азизов, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 27. Муҳаммад Юлдашев, 80. Шаҳбоз Жумабоев, 99. Жамшид Ҳомидов.