Sport Bild нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, Мюнхеннинг "Бавария" клуби қишки трансфер бозорида янги футболчи сотиб олишни режалаштирмаяпти.
«Бавария» ёзда етти нафар янги футболчилар билан шартнома имзолаганини ҳисобга олган ҳолда, энди клуб бош эътиборини академия тарбияланувчиларига қаратмоқчи.
Аввалроқ, «Бавария»ни Жером Боатенг ва Давид Алабалар тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди.