Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Хайрулло Бозоров “Қўқон-1912” аъзолари билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Эртага Қўқон шаҳрида катта футбол байрами. “Қўқон-1912” жамоаси Ўзбекистон кубогининг ярим финал ўйинида, Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини қабул қилади.

Ушбу ўйиндан олдин Фарғона вилояти хокими Хайрулла Хайитбоевич Бозоров ҳамда Қўқон шаҳар хокими Маруфжон Аъзамович Усмоновлар “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари билан учрашдилар. Учрашувда вилоят хокими сўз олиб, жумладан шундай дедилар.

-Қўқон шаҳри ўзбек футболининг ватани ҳисобланади. Бу мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари , яъни сизлар жуда чиройли ўйин кўрсатиб, яхши натижаларни қайд этиб барчамизни хурсанд қилдингиз. Бунинг учун клуб раҳбарларига , мураббийлар штабига ҳамда барча футболчиларга ўзимни чексиз миннатдорчилигимни изҳор қиламан. Футбол шундай ўйинки, бу ўйиндаги натижа бутун халқнинг кайфиятини белгилаб беради. Сизлар ғалаба қозонсангиз Қўқонда ва бутун вилоятимизда байрам бўлади.

Эртага “Қўқон-1912” жамоаси учун жуда муҳим кун. Эртанги “Пахтакор” билан бўладиган ярим финал ўйинини “йил ўйини” деб атасак хато бўлмайди. Эртага сизлар Қўқон футболи тарихига ўз номингизни зарҳал харфлар билан ёзиб қўядиган кун. Мен сизларга ишонаман, сизлар Ўзбекистон кубогининг финалига чиқишни уддалайсиз. Биз сизлар билан Наманганга боришни истаймиз. Намангандаги стадионга бутун Қўқон ҳалқи боради. Биз Наманганда байрам қилишни истаймиз. Такрор айтаман бу иш сизларни қўлингиздан келади.

Ҳурматли футболчилар эртага майдонда бор куч ва маҳоратингизни сарфлаб, бор вужудингиз билан ғалаба учун ҳаракат қилинг. Биз сизларни меҳнатингизни қадрлаймиз. Сизларга финал йўлида омад, куч-қувват ҳамда соғлик тилайман – деди Хайрулло Бозоров.

Манба: "Қўқон-1912" матбуот хизмати

Киритилди: 23:21, 15.12.2020.
Ўқилди: 4290 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4095]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3473]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2906]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2205]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2103]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2031]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1975]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1851]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1723]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик