Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби бош мураббийи Жозе Моуринью «Ливерпул»га қарши АПЛнинг 13-тур доирасида бўлиб ўтган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Учрашувда «шпорлар» 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
«Тоттенхэм» муваффақиятга яқин келганди. Дурангга эмас, ғалабага. Бироқ, биз ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик.
Ушбу баҳсда «Ливерпуль» чемпиондек кўринмади, майдонда катта фарқни сезмадим. Мен Юрген Клоппга бугун яхши жамоа мағлубиятга учраганини айтдим. У эса гапимга қўшилмади», - португалиялик мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Amazon.
13 турдан сўнг «Ливерпуль» 28 очко жамғариб турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Тоттенхэм» эса 25 очко билан иккинчи поғонада бормоқда.