Англиянинг «Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг 13-тур доирасида «Тоттенхэм» (2:1) устидан қўлга киритилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Қарши ҳужумнинг қиролларига қарши жуда яхши ўйнадик. «Ливерпуль» тўпни яхши назорат қилди. Рақибда атиги иккита вазият бўлди ва уларнинг биридан унумли фойдаланди. Бундан ташқари, биз ўйинни тўлиқ назорат қилдик. «Ливерпуль» ҳақли равишда уч очкони қўлга киритди ва мен бундан қониқдим», - германиялик мутахассиснинг фикрларидан иқтибос келтирмоқда BBC Radio 5 Live.