"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Эвертон"га қарши ўйинни ўтказиб юборган Пьер-Эмерик Обамеянг қанча вақтда майдонга қайтиши мумкинлигини айтиб ўтди.
"Албатта, унинг эртароқ майдонга қайтишини истардик. Аммо, унинг мушаклари шикастланди. Шошмаслик керак. Барчаси даволаниш жараёнига боғлиқ. Эҳтимол, бир-икки ҳафта кутишимизга тўғри келади", – деди Артета.
Обамеянг мавсум-2020/2021да габонлик ҳужумчи АПЛ доирасида 13та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди.