«Наполи» етакчиси ва сардори Лоренцо Инсинье «Интер» билан кечган баҳсда ҳакамга нисбатан ишлатган ҳақоратли сўзларидан сўнг кечирим сўради. У ҳозир барчасидан афсусда.
«Мен Миланда ўтган воқеликдан қаттиқ афсусдаман. Жамоа сардори бошқаларга ўрнак бўлиши керак эди. "Лацио"га учралган мағлубиятда ҳам ўзимни айбдор ҳис қиляпман. Чунки мен майдонга туша олмадим, керакли пайтда ёрдам беришим керак эди. Усиз ҳам ҳужум чизиғида жароҳатдаги футболчилар кўп эди.
Энди биз "Торино" билан фақат 3 очко учун ўйнаймиз. Айни пайтда мухлисларнинг ишончини қайтариш энг муҳим иш», - дейди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Инсиньега нисбатан белгиланган «ban» тугаб бўлди ва энди у «Торино»га қарши баҳсда иштирок этиши мумкин.