Лондоннинг «Челси» клуби ҳимоячиси Бен Чилуэлл айни пайтда «Вест Хэм» (1:0, иккинчи бўлим ўтиб бормоқда) клубига қарши ўйинни охиригача етказиб қўя олмади.
Англиялик футболчи биринчи бўлимнинг бошидаёқ жароҳат олди. Ўйинга қайтмоқчи бўлди, аммо барибир оғриқни ҳис қилди. Якунда унинг ўрнига Эмерсон майдонга тушди.
Катта эҳтимол билан Чилуэлл ўнг оёғининг тўпиғидан жароҳат олди.