Туринликлар яқин трансфер бозорида океан ортидан биратўла тўртта футболчи харид қилишга яқин.
Tuttosport берган маълумотларга кўра, «Даллас» вакиллари Брайан Рейнолдс ҳамда Рикардо Пепи, «Лос-Анжелес Гелекси»дан Жулиан Араухо ва «Нью-Йорк Ред Буллз» яримҳимоячиси Кейден Кларклар «зебралар»нинг асосий трансфер мақсадига айланган.
Улар асосан Брайан Рейнолдснинг ўйинларини жиддий қизиқиш билан кузатиб боришмоқда. Футболчи 19 учрашувда 4 ассистни қайд этган.