Stadion.uz Европанинг футбол бўйича энг кучли чемпионатларида ким ғолиб бўлиши борасида фикр алмашади.
Англия: «Ливерпуль» 30 йилда эришганини ҳеч кимга бермоқчи эмас!
Бу йил «Ливерпуль» 30 йиллик орзусига эришди ва дам олмай туриб уни ҳимоя қилишга тушиб кетди. Ортда қолган 14 та турдан сўнг, «Ливерпул» 31 очко билан биринчи поғонада бормоқда. Уларнинг ортидан камбэкларни амалга оширишдан чарчамаётган «МЮ» қувиб келмоқда. Шунингдек, кутилмаганда пайдо бўлувчи кутилган рақиб - «Лестер» ҳам бор. Шунингдек, пистирмада Жозенинг «Тоттенҳем»и, Карло отанинг «Эвертони» пусиб турибди.
Гвардиоланинг «Сити»си ҳам исталган дақиқада жангга кириши мумкин. Тўғри, Пеп шогирдлари 13 та ўйиннинг атиги 6 тасида ғалаба қозонишган, аммо бу улар чемпионлик учун курашдан чиқиб кетди дегани эмас.
«Ливерпуль» ўтган мавсумда 14 турган келиб, 13 та ғалаба ва битта дуранг қайд этган эди. Бу мавсум старти эса, анча оғир бошланди. Жароҳатлар сабабли мажбурий ўзгаришлар қилишига тўғри келади. Эътиборлиси шундаки, Виржил сингари етакчиси йўқ бўлсада, тиғиз тақвимда «Ливерпуль» етакчилик қилмоқда. Бу жамоанинг ички биринчилик учун катта эътибор қаратаётганидан далолат. Клуб тўлиқ механизмга айланиб бўлди. Энди, уни бир меёрда ишга солиш қолди холос.
Испания: «Атлетико» ва Суарес орзу қилмоқда!
Сўнгги 16 та чемпионатнинг 10 тасида «Барселона» ғалаба қозонди. 5 тасида эса, «Реал»нинг қўли баланд келди. Атиги бир маротабагина «Атлетико» бу курашда енгиб чиқди. 2013/14 йилги мавсумда Симеоне шогирдлари Испания чемпиони бўлган эди. Ўша пайтлари, клуб «Реал» ва «Барса»нинг омадсиз давридан унумли фойдаланиб қолган эди.
Тан олиш лозим, «Атлетико Мадрид» идиал даражада старт олди. 12 та учрашувдан 29 очко олган «матрасчилар» чемпионлик учун ҳозирда асосий даъвогар бўлиб турибди. Мадрид клуби «қироллик клуби»га қарши учрашувда мағлуб бўлган бўлсада, ўртада 6 очколик фарқ мавжуд. Бу ҳал қилувчи тур ўйинларида қўл келиши мумкин.
Шундай бўлсада, унутмаслик лозим. Зидан доимо ўз шогирдларини мавсумнинг иккинчи қисмига келиб 100 спорт формасини тиклаб олишини режалаштиради. Шу боис, «Реал Мадрид» мавсумнинг сўнгги қисмини жуда яхши ўтказади. Агар, жароҳатлар тўсқинлик қилмаса, «Реал Мадрид» кетма-кет ғалабалар билан «Атлетико»ни четга суриб ташлаши ҳеч гап эмас. Шундай бўлсада, айни дамда чемпионлик учун асосий даъвогар «Атлетико Мадрид» бўлиб турибди!
Италия: «Милан» ва Ибраҳимович тарих яратмоқчи!
«А серия»нинг 13 та тури ортда қолди. Турнир жадвалида «Милан» (31), «Интер (30) ва «Ювентус« (27) клублари бошқариб бормоқда. Пиоли шогирдлари Март ойидан бери мағлубият нималагини биламай келишмоқда.
"Интер" эса, Конте бошчилигидаги кутилган натижани қайд этишга жуда яқин, аммо уларни чемпионлик учун асосий даъвогар деб бўлмайди. Шунга қарамай, Конте фақат скудеттони қўлга киритсагина постида қолиши мумкин. Бошқачасига, уни «Интер»га кераги йўқ. Буни мураббий сезмоқда. Шу боис, «Ювентус»нинг «бўшашганидан» унумли фойдаланмоқчи. «Ювентус« эса, қаторасига 10-скудеттони ҳам ўзиники қилиб олмоқчи. Бунинг учун Роналду ҳамма нарсага тайёр эканлигини кўрсатиб қўйди.
Шундай бўлсада, чемпионлик учун асосий даъвогар сифатида »Ювентус«ни кўрсатиб бўлмайди. Тажрибасиз Пирлони айёр Пиоли ва агрессив Конте пойгада ортда қолдириши ҳеч гап эмас. Умуман олганда, Италия чемпионати бу мавсум фантастик якун топиши кутилмоқда.
Германия: »Бавария« билан ҳеч ким мушук-сичқон ўйнамоқчи эмас
Флик бошчилигидаги клуб яқиндагина "Байер"ни мағлуб этди ва турнир жадвалидаги ўрнини яхшилаб олди. «Боруссия Дормунд» эса, кечувда отларни алмаштиришга қаро қилди. Клубга келган янги мураббий Европа чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритса ҳам катта гап. Бошқа жамоалар эса, «Бавария»дан чемпионликни юлқиб олишига ишониш жуда ва жуда мушкул.
Франция: ПСЖ анча тер тўкиши лозим
Француз нашрларининг маълум қилишича, сўнгги 10 йил ичида илк бор чемпионатда интрига пайдо бўлган эмиш. Дарҳақиқат, айни дамда «Лилль» ва «Лион» 33 очко билан мусобақада пешқадамлик қилмоқда. Париж супер клуби активида эса, 32 очко мавжуд. Тухел шогирдлари «Лион»га бу мавсумда мағлуб бўлишди. «Лилль» эса, амалдаги чемпион билан дуранг ўйнади. Шунга қарамай, ҳеч ким ПСЖни чемпионлик учун асосий даъвогар эмас дея олмайди. Ўтган мавсум ЕЧЛнинг финалида тўп сурган йигитлар ҳал қилувчи турларда пешқадамликни қўлга олиши аниқ. Фақат бунинг учун кўпроқ тер тўкиш талаб этилади.