Мюнхеннинг "Бавария" клуби директорлар кенгаши аъзоси Оливер Кан жамоа ҳимоячиси Давид Алаба атрофида бўлаётган воқеалар ҳақида фикр билдирди.
«Ҳозирда Алабанинг шартномасини узайтирилиши билан боғлиқ вазият қандай эканлигини билмайман. Биз унга жуда қулай шартнома таклиф қилгандик, Давиддан имзо чекиш талаб қилинаётган эди, бироқ, у ва агенти бу йўналиш бўйича боришни хоҳлайшмади. Афтидан, улар янги жамоа излашмоқда, биздан эса буни тўғри қабул қилиш қоляпти, холос», - Каннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Bild нашри.