Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Одил Аҳмедов Миллий университетда ўз футбол академиясини очди

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи Одил Aҳмедов Ўзбекистон Миллий университети ташаббуси билан футбол академиясини очди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, икки йил олдин Аҳмедов ўзи туғилиб ўсган Наманганда футбол академияси очган эди.

«Мен учун академияни сифатли ривожлантириш жуда муҳим. Келажакда Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқишини ва унинг таркибида университетимиз тарбияланувчилари бўлишини истайман. Бу ҳар қандай пулдан ҳам қиммат туради. Асосийси, биз қобилиятли ўйинчиларга диққатни қаратмоқчимиз.

Биласизми, ёш футболчилар учун асосийси – бу бор куч-ғайратини аямайдиган устоз. Афсуски, ҳозир бундай устозлар кам. Бугунги кунда кўплаб тренерлар болаларга тўп бериб қўйиб, шу билан пул ишламоқда. Шунинг учун ҳам биз академияга тажрибали чет эллик мутахассисларни таклиф қилмоқчимиз. Чет эллик мутахассислар ўз тажрибаларини ёшлар билан баҳам кўришади. Бундан ташқари, бизнинг ҳам ёш мутахассисларимиз бошқа мамлакатларга бориб тажриба орттиришлари мумкин. Менимча, шундай йўл билан керакли натижага эришиш мумкин, — дейди Одил Аҳмедов.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 12:23, 24.12.2020.
Ўқилди: 5508 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2872]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2546]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2485]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2401]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2399]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2272]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1923]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1801]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1793]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1594]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик