Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

«Андижон»: 90 фоиз футболчилар билан хайрлашиб, барча эътиборни академия ва ёшларга қаратамиз!

Баҳо:
+ | -

«Андижон» ушбу мавсум Суперлигада қолишга эришди. Бизнинг кейинги йилга қўйган мақсадимиз ҳамма кутганидан бошқачароқ бўлади. Биз 90% футболчиларимиз билан хайрлашамиз. Биз ўзимизнинг андижонлик ёшларга эътиборимизни қаратмоқчимиз. Ҳар йилгига ўхшаб четдан футболчи олиб келиш мақсадимиз йўқ. Асосий эътиборимизни маҳаллий ёшларга қаратмоқчимиз. Бунга "Машъал" ва "Насаф" жамоаларини мисол қилиб кўрсатишимиз мумкин. Тўғри, бу осон бўлмайди, лекин қачонгача четдан футболчи олиб келиб футбол қиламиз? Балки бир мавсум қийинчилик бўлар, балки 2 мавсум қийинчилик бўлар, аммо бу натижа беришига ишонамиз.

Айнан ушбу мавсумда Дониёр Абдуманнопов ва Фарҳод Соҳибжоновга берилган имкониятдан футболчиларимиз фойдаланиб, мураббийлар ва раҳбарлар ишончини оқлаб, ўзини кўрсата олди. Келгуси мавсумда шу каби ёшларга кўпроқ имкон беришни мақсад қилганмиз.

Йиллар мобайнида «Андижон» клуби академияга ва академия тарбияланувчиларига беэътибор бўлган ва иқтидорли футболчиларнинг баъзилари бошқа жамоалар эътиборига тушиб, ўша жамоаларга ўтиб кетган. Баъзилари эса, афсуски, жамоасиз қолиб, футболни тарк этган. Бунга сабаб клубни ёшларга эътиборсизлиги бўлган. "Андижон" академиясидаги ҳар бир ёш футболчининг асосий мақсади бош жамоа сафида тўп суриш мақсади бўлиши керак. Шундай бўлиши учун эса биз ҳар бир тарбияланувчига эътиборли бўлишимиз керак ва ишонч ва имконият беришимиз керак.

Биз вақтлар давомида стадион, жамоа базаси ва футбол академиясини ривожлантиришга эътибор қаратамиз. Биласиз, неча йиллар давомида жамоамизда мураббийлар ва футболчилар алмашаверди. Ҳар бир мураббий ўзининг футболчиларидан жамоани шакллантиришга ҳаракат қилади ва натижа кўрсата олмаганидан сўнг жамоада яна мураббий ўзгариб ва яна футболчилар алмашади. Қачонгача бундай тизим давом этади? Қачонгача биз четдан футболчиларни олиб келишимиз керак?

Бизда ҳам шу кунгача қанчадан-қанча иқтидорлар йўқ бўлиб кетди, бунинг сабаби айнан шу тизим бўлгани учун. Бизнинг мақсадимиз эски тизимни ўзгартириш, футболчиларга сарфланадиган маблағ ўрнига жамоа стадиони, базаси ва академияга маблағ сарф қилиб, ривожлантириш. Бунга оз вақт кетмаслигини билиб турибмиз, бунинг учун ҳамма бир ёқадан бош чиқариб раҳбарлар, мураббийлар, футболчилар, мухлислар ва Андижон халқи сабр ва меҳнат билан эришишимиз керак.

«Андижон» матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/fcandijan
Киритилди: 20:04, 24.12.2020.
Ўқилди: 3103 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.