Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Адамс: "Агар Венгер бош мураббий бўлганида Вилланни "Эмирайтс"га яқинлаштирмаган бўларди"

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби афсонавий собиқ футболчиси Тони Адамс Виллиан билан шартнома имзолагани учун жамоани танқид қилди.

Жорий йилнинг ёзида Виллан "Арсенал"га "Челси" клубидан эркин агент сифатида кўчиб ўтганди ва уч йиллик шартнома имзолаганди.

Адамс ушбу трансфердан қониқмади ва агар жамоани Арсен Венгер бошқарганида ҳеч қачон 32 ёшли ҳужумчини "Эмирейтс"га олиб келмаган бўларди деган фикрда.

"Менимча, бу жамоани тўлдириш учун дангасаликка йўл қўйилганини кўрсатмоқда. Айни пайтда улар ушбу жараённи қандай йўлга қўйганликлари тўғрисида савол туғилмоқда.

Арсен Венгер қўл остида ажойиб футболчиларнинг ажойиб тамойилларини кузатардик. У ёш ўйинчиларни топарди. Арсен ҳаттоки Виллианни вариантини ҳам кўриб чиқмаган бўларди.

Арсен 30 ёшли ҳужумчи ўзининг савиясини кўрсата олмайди деб ўйларди.

Виллиан 12 та ўйинда битта гол уриши... "Тўхта, Уиллокни майдонга тушир"-деб бақиргим келяпти. Мартинелли таркибга қайтди ва бошқа вариантлар ҳам бор", — деди Адамс Stadium Astro билан суҳбатда.

Киритилди: 15:37, 25.12.2020.
Ўқилди: 4616 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.