Мадриднинг «Атлетико» клуби президенти Энрике Сересо жамоа ҳужумчиси Луис Суареснинг ўйинларига баҳо берди.
«У ҳақда бирор янги гап гапира олмайман. Суареснинг буюк футболчи эканлигини барча билади. У футбол тарихидаги энг яхши ҳужумчиларнинг бири.
Унинг бизга келиб қўшилиши жамоамиз учун катта тажриба бўлди. Суарес – жамоамиздаги ёш футболчилар учун намуна. У сифат борасида бизга фойда олиб келди, – деди Сересо AS билан суҳбатда.