Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Алвеш - "Барселона"дан кетиши ҳақида: "Мен худбин одам эмасман"

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ футболчиси Дани Алвеш нима учун 2016 йили жамоани тарк этганини тушунтириб берди.

«Мен худбин ёки ёмон одам эмасман. Албатта, «Барселона»ни соғинаман. Ҳар доим соғинаман, чунки у менинг иккинчи уйим. Куни кеча яқинларимга «Барселона»да саккиз йил ўйнаганимни, заҳира чиқиш йўли орқали кетганимни айтиб бердим.

Мен ўша пайтда ўзимни жуда ёмон ҳис қилдим, чунки мен «Барселона» учун кўп меҳнат қилдим ва улар мен билан шартнома узайтиришни хоҳлашмади. Лекин ўзимни қадрсиз деб ҳисобламадим.

«Реал» ва бошқа клублар менга яхшигина таклиф билан чиқишганди, лекин мен «Барселона»ни танлаганман. Кетиш вақт келганида бу борада ўзим қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлдим. Лекин, тантанали равишда кузатиб қўйишларини хоҳламадим.

Мен ўзимга ёқмаган вазиятда қолиб кетгандим. Лекин афсусланмайман, чунки тозаман. Кетаётган пайтимда бошқа клубда қадр-қимматга эга бўлишимни исботлаб, кейин ортга қайтишни ўйлагандим», – деди Алвеш Marca билан интервьюда.

Киритилди: 22:28, 25.12.2020.
Ўқилди: 3392 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.