Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Бьелса "Лидс" ходимлари ўртасида лоторея уюштирди ва ютуққа автомобил қўйилди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг "Лидс" клуби ҳужумчиси Патрик Бэмфорд клубнинг расмий сайтига берган интервьюси чоғида, жамоа бош мураббийи Марсело Бьелса Рождество байрамида клуб ходимлари орасида лоторея ўйнатишга қарор қилди ва ютуққа автомобил қўйганини айтиб ўтди. Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар тарқатмоқда.

Ушбу лотореяда футболчилар ва мураббийлар штаби иштирок этмади. Фақатгина қароргоҳ ходимлари (боғбон, ошпаз, кир ювувчи ва ҳоказолар) қатнашди.

"Марсело барчани умумий ишнинг бир қисми эканлигини ҳис қилишини хоҳлайди. Футболчи ва мураббийлар ҳар доим олди қаторда туради, лекин уларнинг ортида етарлича кўп одамлар меҳнат қилади, — дейди Бэмфорд.

"Мен бундай ҳодислар ҳақида авваллари умуман эшитмаганман, шунинг учун бу ҳақда эшитганимда ҳайрон қолдим ва албатта хурсанд бўлдим. Ўтган йилги мавсумда бир одамли ходидимиз автомобил ютиб олганди. Бу Volkswagen Golf ёки FIAT эди. Бу автомобилни мураббийнинг ўзи сотиб олдими ёки йўқми, буни билмайман, лекин лотореяни у ташкил қилганини биламан. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам Бьелса ҳаммани бирдек яхши кўради" - Англия терма жамоаси ҳужумчиси.

Киритилди: 13:22, 26.12.2020.
Ўқилди: 2505 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.