Италиянинг "Милан" клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович "россонерлар" сафида тўп сураётганида хурсанд эканлигини яширмади.
«Мен жуда кўплаб клублар сафида тўп сурдим ва уларнинг барчасига ҳурмат билан қарайман, уларнинг таркибида ажойиб хотираларим қолган, лекин «Милан» – бу ўзимни уйимдагидек ҳис қиладиган клуб.
Мен ҳар куни эрталаб Миланеллога борганимдан кейин уйга қайтишга шошмайман, чунки мен шундоқ ҳам уйимдаман. Мен бу ерга 2010 йили келганимдаёқ ўзимни уйимдагидек ҳис қилганман.
Галлиани ва Берлусконилар билан ўша пайтдаги таркибда ажойиб муҳит бор эди. Улар мени худди ўз уйимдагидек ҳис қилишимга мажбур қилишган.
Бу менга ёққан, чунки мен ўша пайтдаги дунёнинг энг буюк клубида ўйнардим. Мана менга нима учун «Милан» ёқишига сабаб», – деди Златан La Gazzetta Dello Sport билан суҳбатда.