"Монако" марказий ярим ҳимоячиси Ламин Камара фаолиятини "Ливерпуль"да давом эттириши мумкин.
indykaila News маълумотига кўра, "Челси" билан амалга ошмай қолган трансфердан сўнг Камара "Ливерпуль" билан 5 йиллик шартнома шартларини келишиб олган.
Манбанинг таъкидлашича, мерсисайдликлар 22 ёшли футболчини январь ойида сотиб олишни режалаштирмоқда. Айни пайтда клублар битимнинг сўнгги тафсилотларини келишиб олмоқда.
Камара жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 4 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширган.
Transfermarkt маълумотига кўра, сенегаллик ярим ҳимоячининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.













