Кириш Регистрация

Transfermarkt нархи энг кўп ошган ўзбекистонлик футболчилар рейтингини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонда навбатдаги футбол мавсум якунига етганидан сўнг таниқли Transfermarkt портали Суперлигада иштирок этган футболчиларнинг янги нархини эълон қилди.

Якунланган мавсум «Пахтакор» клуби учун омадли келди. Жамоа Ўзбекистон чемпионати ва Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқиш билан биргаликда, Осиё чемпионлар лигасида чорак финалгача етиб борди. Табиийки, ушбу жамоа ўйинчиларининг нархлари ўсди.

Пахтакорчилар етакчиси Жалолиддин Машарипов барча мусобақалар доирасида 10та гол уриб, 23та голга узатма берди. Натижада унинг нархи 2 млн. еврога етди. Ушбу нарх билан Жалолиддин ўзбекистонлик футболчилар орасида Азиз Ғаниевдан ўтиб кетган ҳолда 3-ўринга кўтарилиб олди. Бу борада Элдор Шомуродов (6,5 млн. евро) ва Отабек Шукуров (2,5 млн. евро) етакчи бўлиб туришибди.

Шунингдек, «Пахтакор»нинг яна 3 нафар футболчисининг нархи ошди. Достон Ҳамдамовнинг нархи 300.000 еврога ошди ва 1,2 млн. еврога етди. Одилжон Ҳамробековнинг баҳоси 250.000 еврога ошиб, бир миллион евролик маррага етди. Ҳожиакбар Алижонов эса 900.000 еврога баҳоланди (+200.000).

Дарвоқе, Суперлига тўпурари Драган Чераннинг нархи 100 мингга тушди ва ҳозирда 750 минг еврога баҳоланди. Бунга унинг 33 ёшга киргани сабаб бўлди.

«Насаф» дарвозабони Абдувоҳид Неъматов нархи энг кўп кўтарилган ўзбекистонлик футболчилардан бири бўшлган. Унинг нархига 300 минг евро қўшилди ва 600 мингга етди. 19 ёшли футболчи якунланган мавсумда энг барқарор ўйин намойиш этган посбонлардан бири бўлди. Қаршиликлар ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов (17та гол) ҳам ўсишга эришди — 900.000 евро (+250 минг евро).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:09, 28.12.2020.
Ўқилди: 12777 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6558]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [6072]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4871]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4023]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3924]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3683]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3261]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2907]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2761]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2069]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.